Қайднома

Қидирув

Кейн «қизил иблис»га айланадими?

Кейн «қизил иблис»га айланадими?

  07.05.2021 15:05
  0
  244
Кейн «қизил иблис»га айланадими?

Европа Суперлигасига бош қўшгани оқибатида мухлислар ғазабига дучёр бўлган «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ишқибозларнинг кўнглини олиш учун катта ҳаражат қилишга рози бўлди. Клубга эгалик қилувчи Глэйзерлар оиласи «МЮ»ни Европа миқёсида нуфузли совринларга курашишга қодир жамоага айлантирмоқчи.

Ана шу мақсадда Глэйзерлар жамоага Харри Кейнни олиб келишмоқчи. Маълумотларга қараганда, манчестерликлар «Тоттенхэм»дан кучлироқ клубга ўтиш истагида юрган  тўпурар ҳужумчини олиш учун 90 миллион фунтдан воз кечишга рози.

28 ёшли Харри Кейн жорий мавсумда АПЛда 31та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz