Қайднома

Қидирув

Секейра: «Руҳий қувват жисмоний кучдан устун экан...»

Секейра: «Руҳий қувват жисмоний кучдан устун экан...»

  07.05.2021 17:01
  0
  277
Секейра: «Руҳий қувват жисмоний кучдан устун экан...»

Тошкентнинг «Локомотив» ва Ўзбекистон миллий жамоаси шифокори Аброр Пирриев «Локомотив»нинг португалиялик бош мураббийи Микаэль Секейранинг футболчиларнинг намоз ўқиши ва рўза тутишига муносабати ҳақида ёзди.

«Муборакдаги ўйиндан сўнг («Машъал» - «Локомотив» - 1:4) кийиниш хонасида ифторлик учун дастурхон безадик. Оғиз очиб жамоа намозга сафланди. Бу ҳолатни Секейра диққат билан кузатиб турарди. Автобус йўлга тушганда бош мураббий менга юзланди:

– Конфуций айтган: Дунёда шундай нарсалар борки, уларни кўрмасдан туриб ишониб бўлмайди. Яна шундай нарсалар борки, ишонмай туриб кўриб бўлмайди. Негадир, йигитлар намозга берилганда буюк файласуфнинг шу сўзлари ёдимга тушди.

– Ўша ишончни ҳосил қилувчи ва уни мустаҳкамловчи бир қудрат бор; бу ҳам бўлса илмдир, деган бизнинг алломалар, – қўшиб қўйдим мен.

Бироз жим қолган бош мураббий фикрини хулосалаган бўлди:

– Ҳа-а, футболчилар рўза тута бошлаганда уларнинг жисмоний ҳолатини ўйлаб бироз хавотирда эдим. Аммо руҳий қувват жисмоний кучдан устун экани яна бир бор исботини топди», - дея Секейранинг сўзларини келтирмоқда Аброр Пирриев телеграмдаги хабарида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz