Қайднома

Қидирув

Ана, холос! “Аякс” иқтидоридан буюк пенальти (ВИДЕО)

Ана, холос! “Аякс” иқтидоридан буюк пенальти (ВИДЕО)

  08.05.2021 02:02
  0
  303
 Ана, холос! “Аякс” иқтидоридан буюк пенальти (ВИДЕО)

Даҳшатли зарба, бироқ ноаниқ. "Аякс" бағрида "гул очаётган" навбатдаги мегаиқтидорлардан бири пенальти нуқтасидан шу қадар кучли ва ноаниқ зарба йўлладики, тўп стадиондан ташқарисига "учиб" кетди. Сир эмас, "Аякс" акаде­мияси жаҳон футболига тўхтовсиз равишда ажойиб истеъдодларни тақдим этади. Бриан Бробби - яқин келажакда юлдузлар даражасида чиқиши тахмин қилинаётган футболчилардан навбатдагиси. Бақувват ҳужумчи жорий мавсум Амстердам жамоасининг асосий таркибидан жой олди ва голлар ҳам урмоқда. Тўғри, йигитча ўйин амалиётининг катта қисмини иккинчи жамоада олмоқда, барибир.

Бробби яқинда "Аякс"нинг айнан иккинчи жамоаси ўйинида ўта қизиқ воқелик қаҳрамонига айланди. Ёш ҳужумчи "Алмере Сити"га қарши учрашувда пенальти тепиш имкониятини ҳосил қилди ва тўпга шу қадар кучли зарба бердики, у деворлари нисбатан паст стадион ташқарисига чиқиб кетди. Камёб зарба, "буюк" пенальти... "Эҳтимол, бу умрим бўйи мен кўрган энг ёмон пенальтидир..." - Бриан Броббининг ўзи учрашувдан сўнг мегазарбасига бошқа изоҳ тополмади.

Ёш ҳужумчининг ўта ноаниқ зарбаси жамоасига жуда қимматга тушди: "Йонг Аякс" вакиллари иккинчи бўлимда гол қўйиб юбориб, якунда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Умуман олганда, Бробби чиндан ҳам, ҳали жаҳон футболи юлдузлари қаторига қўшилиши мумкин, фақат "Аякс" сафида эмас. Зеро, Амстердам клуби 19 ёшли ҳужумчи билан ўртадаги шартнома муддатини узайтириш уддасидан чиқолмади. Аниқроқ айтсак, футболчининг шахсий агенти - ўша машҳур Мино Райола шартларга кўнгани йўқ. Хуллас, Бриан ёзда эркин агент мақомини олади ва "РБ Лейпциг" сафини тўлдиради - мутлақо текинга. Тўғри, йигитча бунга қадар аниқлик устида ҳали кўп ишлаши керак...

 

А.АҲМЕДОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz