Қайднома

Қидирув

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ОФК Кубоги олдидан «Насаф»га омад тилади

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ОФК Кубоги олдидан «Насаф»га омад тилади

  07.05.2021 22:31
  0
  261
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ОФК Кубоги олдидан «Насаф»га омад тилади

Қаршининг «Насаф» клуби ОФК Кубогига жўнаб кетишидан олдин Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жамоа аъзолари билан учрашди. Қарши темирйўл вокзалида ўтган учрашувда Зойир Тоирович Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги футболчиларга омад тилади.

«Юртимиз шаънини ҳимоя қилиш учун ОФК ўйинларига отланган вилоятимизнинг бош жамоаси - «Насаф»га ўзим ва кўп сонли мухлислари номидан омадлар тилайман. Ватанимизга ғалабалар билан келишига тилак билдириб қоламиз», -  дея вилоят ҳокимининг сўзларини келтирган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Насаф» бугун, 7 май куни Қаршидан Тошкентга бориб, икки кун давомида сунъий қопламали майдонда машғулотлар олиб боради. 10 май куни эса Тошкент – Душанбе рейси билан Тожикистон пойтахтига етиб бориб, 14-20 май кунлари ОФК кубоги-2021да қатнашади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz