Ўзбекистон футбол ассоциацияси хатига биноан, 24-29 май кунлари Украинанинг пойтахти Киев шаҳрида В. В. Лобановский хотира турнири ўтказилади. Шу сабабли Ўзбекистон U23 жамоасининг 20-30 май кунлари ўқув-машғулот йиғини ҳамда ушбу мусобақада иштироки режалаштирилган. Ўқув-машғулот йиғинига “Олимпик” жамоасидан 11 нафар футболчи ва 4 нафар мураббий жалб этилмоқда.
Шуни инобатга олган ҳолда, “Олимпик” клуби ЎзПФЛга юборган хатига асосан, жамоанинг Про лига доирасидаги икки учрашуви саналарини бошқа кунга кўчирилади.
8-турдан ўрин олган “Хоразм” – “Олимпик” учрашуви 22 майдан 19 майга ҳамда 9-тур доирасидаги “Олимпик” – “Динамо” учрашуви 28 майдан 3 июнь санасига кўчирилди.
***
Айтганча, кеча Про лига 6-тури доирасидаги сўнгги икки учрашув якунига етди. «Хоразм» жамоаси Урганчда «Оқтепа» клубини мағлуб этди. 87-дақиқада Бешимовнинг голи урганчликларга навбатдаги ғалабани келтирди.
«Шўртан» эса ўз майдонида «Янгиер» билан дуранг ўйнади – 0:0. Натижада, «Хоразм» 10 очко билан 3-ўринга кўтарилган бўлса, «Оқтепа» 2 очко билан 8-ўринда қолди. «Шўртан» 1 очко билан 9, «Янгиер» 5 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Про-лига. 6-тур
7 май, жума
ХОРАЗМ – ОҚ ТЕПА - 1:0 (0:0)
Урганч. “Ёшлик” спорт мажмуаси. 756 томошабин.
Ҳакамлар: Фарруҳ Янсупов, Амал султонов, Жасур Рустамов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Гол: Шахзод Бешимов, 87 (1:0)
“Хоразм”: Ғайратжон Ўдаев, Равшанбек Султонов, Жасур Отажонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Тимур Бекчанов (Хабибулла Матёқубов, 81), Элёр Мамасолиев (Дадахон Юсупов, 57), Саиджамол Давлатжонов (Шахзод Бешимов, 57), Миржалол Қурбонов, Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хусинов, Абдухолиқ Қурбонов
“Оқ тепа”: Умиджон Ҳамроев, Опех Самуэль, Шерзод Қодиров (Талгат Нигматуллин, 71), Хазратжон Турсунқулов, Эстеван Оспина, Олимжон Каримов (Суннатилла Мамадалиев, 79), Убайдулла Холиқулов, Жавоҳир Бахтиёров, Муҳаммад Али Мансуров (Асадбек Исмоилбоев, 89), Аваз Агалиев, Исломбек Каримов (Азиз Пирмуҳаммадов, 79)
Огоҳлантиришлар: Шахзод Бешимов, 67, Жасур Отажонов, 77 - Жавоҳир Бахтиёров, 73.
ШЎРТАН – ЯНГИЕР – 0:0
Ғузор. “Ғузор маркази” стадиони. 428 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Чориев, Никита Афиногенов, Рустам Тоғаев
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Рамиль Ильясов
“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Шахзод Абдивайитов, Элёр Омонжонов (Асадбек Самариддинов, 23), Бекзод Сувонов (Салоҳиддин Саноқулов, 71), Жаҳонгир Қурбонбоев, Ислом Шодмонов, Акром Баҳромов (Шербек Эшмуродов, 90+2), Руслан Юльмуҳамметов, Шахбоз Жўраев, Аҳмед Қобилжонов
“Янгиер”: Ҳусан Олимжонов, Илҳомжон Алижонов, Улуғбек Худойбердиев, Абдумалик Тошпўлатов, Хуршидбек Асқаралиев (Асадбек Мамаризоев, 73), Бунёд Абдуманнонов, Жероме Этаме, Санжар Баратов (Нодирбек Йўлдошев, 68), Ойбек Ахматов (Раббимжон Ҳасанов, 73), Ёдгор Назаров (Абдуқодир Ортиқов, 68), Диуденне Стиватчеу (Ландре Чамеджеу, 37)
Огоҳлантириш: Йўқ – Абдуқодир Ортиқов, 87.
Манба: pfl.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20