Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» клуби ҳомийлари ва раҳбариятида ўзгариш кузатилган. Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг ёзишича, «Пахтакор» клуби тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтган.
«SFI Management Group «Пахтакор» клубидаги 80 фоиз акциясидан воз кечгач, клуб 2017 йилгача бўлганидек тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтди. Аммо бу ўзгариш жамоанинг молиялаштирилиши энди шаҳар бюджети ҳисобидан бўлишини англатмайди. Катта эҳтимол билан клубни ўз оталиғига оладиган ҳомийлар гуруҳи бўлади.
Умуман олганда, «Пахтакор» билан юз берган вазият клублар акциялари бўйича ҳозирги ҳолатнинг қайтадан кўриб чиқилишига сабаб бўлиши лозим. SFI Management Group «Пахтакор» акцияларини қайтаргач, клубни оғир аҳволда амалда ҳеч вақосиз қолдирди. Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун ҳам клубда зарур маблағ йўқ эди ва клуб раҳбарияти кредитлар олишга мажбур бўлди. Аслида клубнинг молиявий қийин аҳволда эканлиги ҳам ОЧЛдаги муваффақиятсизлик сабабларидан бири бўлди.
Энди эса вазият яқин орада яхши томонга ўнгланишига умид қилиш мумкин», - дея ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги каналида.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда «ЎзМеткомбинат», «Олмалиқ тоғ металлургия комбинати» ва бир қатор йирик корхоналар SFI Management Group компанияси ишончли бошқарувига берилгач, компания Тошкент клубининг 80 фоиз акциясига эга чиққан ва клуб бош ҳомийсига айланганди. Уч йиллик фаолиятидан кейин SFI Management Group компанияси февраль ойида Ўзбекистондаги лойиҳаларидан чиққанини маълум қилгач, март ойидан «Пахтакор» клубини молиялаштиришни тўхтатган эди.
Манба: https://t.me/ANikimbaev
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20