Қайднома

Қидирув

«Бавария» кетма-кет 9-марта, жами 31 карра Германия чемпиони бўлди

«Бавария» кетма-кет 9-марта, жами 31 карра Германия чемпиони бўлди

  08.05.2021 23:00
  0
  177
«Бавария» кетма-кет 9-марта, жами 31 карра Германия чемпиони бўлди

Кутилганидек, Мюнхеннинг «Бавария» клуби кетма-кет 9 марта ва жами 31 карра Германия чемпионлигини қўлга киритди. Бундеслига 32-туридан ўрин олган ўйинда «Лейпциг» «Боруссия Д»га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг (2:3) «Бавария»нинг муддатдан олдин 2020/21 йилги мавсум чемпиони бўлгани ойдинлашди. 

Чунончи, «Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик учун эса бу Мюнхен клубидаги еттинчи соврин бўлди. Мутахассис бунгача ҳам жамоа билан биргаликда икки марта Бундеслига ғолибига айланганди. Шунингдек, у Германия Кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Флик «Бавария»ни 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери бошқариб келади. Аввалроқ унинг мавсум сўнгида жамоани тарк этиши ва янги бош мураббий этиб, Юлиан Нагелсманн тайинланиши ҳақида хабар берилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz