Қайднома

Қидирув

«Барселона» ва «Атлетико» ўйинидаги дуранг натижа «Реал» фойдасига хизмат қилади...

«Барселона» ва «Атлетико» ўйинидаги дуранг натижа «Реал» фойдасига хизмат қилади...

  08.05.2021 23:43
  0
  286
«Барселона» ва «Атлетико» ўйинидаги дуранг натижа «Реал» фойдасига хизмат қилади...

Сизга яхши маълумки, бугун Испания премьеросининг 35-туридан ўрин олган марказий учрашув Каталонияда бўлиб ўтди. Унда «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»ни мағлуб эта олмади ва турнир етакчиси бўлиб олиш имконини вақтинча бўлсада қўлдан бой берди.

Мазкур ўйин жанговар руҳда кечган бўлсада голсиз дуранг билан якун топди. Икки жамоанинг ҳам дарвозабонлари ишончли ўйин кўрсатишди ва ҳар икки жамоа 1 очкодан ишлаб олди.

Бинобарин, ҳозирга келиб Мадриднинг «Атлетико»си 77 очко билан етакчиликни сақлаб қолди. «Барселона» 75 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Зотан эртага «Реал» «Севилья»ни мағлуб эта олса, очколари сонини «Атлетико»га етказиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича пешқадамликни қўлга киритади. Бир сўз билан айтганда бугунги дуранг "Қироллик клуби" учун ажойиб совға бўлди...

Барселона — Атлетико 0:0

Барселона – тер Стеген, Альба, Мингеса (Араухо, 46), Лангле, Дест (Дембеле, 75), Бускетс (Мориба, 32), де Йонг, Педри (Сержи Роберто, 75), Пике, Гризманн, Месси.

Атлетико – Облак, Эрмосо, Савич, Триппьер, Фелипе, Льоренте, Карраско, Лемар (Сауль, 13; Фелиш, 67), Коке, Корреа (Кондогбиа, 73), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Сауль (35), Фелипе (46), Мориба (58), Коке (65), Пике (82), Альба (82).
***

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  Атлетико 35 23 8 4 61-22 77
2  Барселона 35 23 6 6 80-33 75
3  Реал Мадрид 34 22 8 4 58-24 74
4  Севилья 34 22 4 8 49-27 70
5  Реал Сосьедад 35 15 11 9 53-35 56
6  Вильярреал 34 13 13 8 51-38 52
7  Бетис 34 14 9 11 43-46 51
8  Гранада 34 13 6 15 43-55 45
9  Атлетик 34 11 12 11 44-36 45
10  Сельта 34 11 11 12 46-51 44
11  Осасуна 34 10 10 14 31-41 40
12  Кадис 34 10 10 14 29-49 40
13  Леванте 35 9 12 14 40-50 39
14  Валенсия 34 8 12 14 43-51 36
15  Хетафе 34 8 10 16 26-40 34
16  Алавес 35 7 11 17 30-54 32
17  Вальядолид 34 5 16 13 32-46 31
18  Уэска 34 6 12 16 32-50 30
19  Эльче 35 6 12 17 29-52 30
20  Эйбар 34 5 11 18 26-46 26


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz