Қайднома

Қидирув

Фабиан Руис кимни танлайди?

Фабиан Руис кимни танлайди?

  10.05.2021 23:53
  0
  206
Фабиан Руис кимни танлайди?

«Наполи» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятини Испанияда давом эттирмоқчи.

25 ёшли футболчига «Реал» ва «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Хабар қилинишича, ярим ҳимоячи олдиндан «қаймоқранглилар» билан келишувга эришган, аммо футболчи «кўк-анорранглилар»га ўтиш учун уни бекор қилиши мумкин.

Руис «Барса» билан ўзининг ривожланиши учун янада яхши истиқболларга эга бўлишига ишонади.

Ушбу мавсумда испаниялик футболчи «Наполи» таркибида 39 ўйин ўтказиб, 3 гол урди ва 1 голли узатма амалга оширди. Унинг трансфер қиймати 44 миллион еврони ташкил этади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz