Қайднома

Қидирув

Булар Неймарни ром этишганми ёки... аксинча?

Булар Неймарни ром этишганми ёки... аксинча?

  16.05.2021 08:50
  0
  464
Булар Неймарни ром этишганми ёки... аксинча?

НЕЙМАРНИНГ АЙРИМ МАҲБУБАЛАРИ. «ПСЖ»нинг 29 ёшли ҳужумчиси Неймар бу йил ЧЛ ярим финалида тўхтади. Бразилиялик юлдузнинг майдондаги хатти-ҳаракати ҳаммага бирдек ёқавермасада, мухлисалар, энг дилбар ва мафтункор аёллар орасида уни ўзгача қадрлайдиганлар етарлича топилади. Неймарни ўз чиройига ром этган нозанинлар рўйхати далилдир. Эҳтимолки, Неймар уларни маҳлиё қилгандир. Ҳа-я, бразилиялик футболчи яқинда ошкора тан олди: «Кимнидир тезроқ чинакамига севиб қолиш ва у билан тўлақонли оила яратишдан умидворман». Telegraph нашри эса ҳужумчининг шу гапи баҳона унинг ҳаётидаги маҳбуларини санаб чиқишга ҳаракат қилди.

Каролина Дантас

Бразилиялик юлдуз авваллари асосан моделлар, актрисалар, телебошловчилар, қўйингки, шунчаки, эҳтироси баланд таниқли гўзаллар билан ишқий муносабат ўрнатарди. Дейлик, унинг биринчи маҳбубаси - Каролина Дантас модель ва актрисалик йўналишида ном қозонган. Неймар у билан 2010 йили танишган. Ўша вақт футболчи «Сантос»да ўйнарди. Бироқ жуфтликнинг иттифоқи атиги бир йилга чўзилди, холос. Неймар бу оралиқда ота бўлишга ҳам улгурди - Каролина 2011 йилнинг 13 августида уни ўғил чақалоқ билан сийлади. Айтишларича, бразилиялик футболчи ҳамон Дави Лукка (ўғлининг исми) тарбиясига бефарқ эмас. У ўғлига доимий равишда ғамхўрлик қилиш мақсадида Дантас хоним билан ҳам дўстона муносабатларни сақлаб қолган.

 

Барбара Эванс

Каролина билан яшашдан бош тортган Неймар кейинчалик яна бир модель Барбара Эвансга кўнгил қўйди. Бироқ навбатдаги муҳаббат қиссаси атиги 2 ойда якунига етди. Сабаблари эса маълум эмас. Қисқаси, ҳавойи севги...

 

Патриция Жордан

Бразилиялик юлдуз Барбара ортидан яна моделлар дунёсига қиё боқди: 2013 йили мафтункор қорасоч Патриция Жордан ёш футболчи қалбини ром этди. У ҳаттоки, машҳур журнал муқовасини ажойиб сарлавҳа («Неймарни сеҳр­лаган қорасоч»)ли сурати билан безади. Бироқ футболчи ўз муҳаббати достон бўлишини истамадими, ҳар ҳолда, ўша журнални шахсий имиджидан рухсатсиз тижорат мақсадида фойдаланганликда айблаб, ҳаттоки, судга мурожаат қилди. 

 

Бруна Маркезини

Хуллас, Неймар навбатдаги муҳаббат қиссасига можаро билан нуқта қўйди ва Рио-де-Жанейродаги карнавал чоғи бразилиялик актриса ва модель Бруна Маркезини билан танишди. Айтиш ўринли, айнан Бруна футболчининг ҳақиқий маҳбубасига айланди. Бинобарин, кўпчилик иккисининг муносабатини жиддий қабул қилди, ОАВда эса уларга нисбатан «Олтин жуфтлик» ибораси ишлатилди. Аммо ўртадаги катта масофа ва жуда кам учрашиш оқибатидами, «Олтин жуфтлик» қиссасига дарз етди, кейин Неймар бунга нуқта қўя қолди.

 

Габриэлла Лензи

ЖЧ-2014 арафасида Неймарнинг ҳаётида яна бир гўзал аёл пайдо бўлди - суперқоматли супермодель Габриэлла Лензи. Эътиборли томони, футболчи бразилиялик ушбу ҳурлиқога нисбатан ҳис-туйғуларини ошкора намойиш этди. Дейлик, ижтимоий тармоқларда Лензи билан тушган суратлари кўпайиб кетди. Бироқ... Уларни охирги марта Бразилия миллий жамоасининг уй мундиалида Германия термасига қарши кечган шармандали ўйинидан кўп ўтмай, узоқ Ибицада бирга кўриниш беришди, кейин нима бўлгани мавҳум...

 

Сорайя Вучелич

Орадан маълум вақт ўтгач, Неймар яна Ибицада кўриниш берди, бу сафар янги хонимча ҳамроҳлигида. Гап  турли журналлар муқовасида бир неча марта очиқ суратлари чиққан сербиялик жозибали модель Сорайя Вучелич ҳақида кетмоқда. Манбаларда ёзилишича, бразилиялик ҳужумчи ўшанда Сорайяга ҳаттоки, хусусий самолётини ҳам ажратганди - Испания томон тез ва осон учиши учун.

 

Женни Андраде

Неймар 2015 йилги Янги йил базмида кутилмаганда, UFC йўналишидаги энг машҳур октагон юлдузи Женни Андраде билан бирга кўриниш берди. У кейинчалик бразилияликни бевосита қўллаб-қувватлаш учун ҳаттоки, «Барселона»нинг баъзи ўйинларига ташриф буюрди. ОАВда эса ушбу жуфтлик футбол оламидаги «Кен ва Барби» сифатида таърифланди.

 

Керолин Капуто

«Барселона»да ўйнаган Бразилия футболи бош юлдузи 2017 йили ўз юртидаги ҳашаматли қасрида яна бир таниқли модель Керолин Капуто билан бирга таътил ўтказди. Романтикага йўғрилган муносабатлар. Бироқ Неймар ҳам, Капуто ҳам ўрталарида муҳаббат ниш урганини бирор марта тасдиқламадилар.

 

Натали Барулич

Бразилия миллий жамоаси етакчиси 2020 йили туғилган кунининг тантанали маросимига яна бир модель - Натали Барулични таклиф этди. Хорватиялик ва кубалик оиласида туғилган америкалик хоним бунга қадар колумбия­лик таниқли қўшиқчи Малума билан бирга яшаганди. Футболчи шунинг ортидан «ПСЖ»да турли ҳазил ва калакалар остида қолди. Неймар орадан кўп ўтмай, ўз анъанасини эслаб қолди ва Натали билан муносабатларига чек қўйиб, яна бўйдоқ мақомини олди...

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz