Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Икардини сотишга тайёр

«ПСЖ» Икардини сотишга тайёр

  16.05.2021 21:53
  0
  162
«ПСЖ» Икардини сотишга тайёр

Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди ёзда «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин.

Хабарларга кўра, парижликлар футболчини 35 миллион еврога сотишга тайёрлар. Ваҳоланки, бир йил олдин футболчи 50 млн еврога харид қилинганди.

«ПСЖ»нинг бундай қарорга келишига сабаб, клуб ҳаражатларни қисқартирмоқчи. Бу орқали Килиану Мбаппега янги шартнома таклиф қилинса, Неймарнинг маоши тўланади. Икарди шартномага кўра йилига 10 млн евро миқдорида маош олади. Бундан ташқари у Париж клубининг узоқ йиллик режаларига кирмаган.

Маълумотларга қараганда, аргентиналик футболчини «Рома» ўз таркибида кўрмоқчи. Шунингдек, «Милан» ва «Ювентус» билан футболчининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара музокара олиб бораётгани тўғрисида ҳам гап-сўзлар юрибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz