Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Бош соврин – 42 минг бўлак...

Ана, холос! Бош соврин – 42 минг бўлак...

  24.05.2021 03:05
  0
  265
Ана, холос! Бош соврин – 42 минг бўлак...

«Аякс»дан ажойиб юриш - Амстердам клуби бу сафарги чемпионлик совринини эритиб, ундан 42 минг дона юлдузча ясади ва уларни мавсумий абонемент сотиб олган мухлисларига тарқатди. Қойилмақом ташаббус! «Аякс» раҳбарияти мухлислар билан бирлашиш нақадар муҳимлигини билдириш учун махсус видеоролик тайёрлади. Чунончи, амстердамликларнинг бутун жорий мавсум ўз майдонларида бўм-бўш трибуналар остида ўйнашларига тўғри келди. Видеолавҳада айнан «Аякс»нинг Эредизиондаги ғалаба учун олган чемпионлик лаганини қандай эриттгани акс эттирилган!

Хуллас, чемпионатнинг бош соврини 42 минг бўлакка бўлинди - унинг эритмасидан шунча юлдузча ясалди. 42 минг - бу клубнинг мавсумий абонементларини харид қилган мухлислар сони. Аниқроқ айтганда, 3 граммли юлдузчаларга сов­риндан 0,06 грамм эритма қўшилди. Энди клубнинг 42 минг мухлиси «Аякс» юлдузига эга бўлади.

Нидерландия футболи байроқдори бош директори Эдвин ван дер Сар буни оддийгина изоҳлади: «Олдин мухлисларга бир гапни кўп такрорлаганмиз - «Бу соврин сизлар учун!» Лаганни бўлакларга бўлганимиз шу гапларимизнинг аниқ исботидир».

«Аякс» жорий мавсум чемпионлик масаласини муддатидан олдин ҳал қилди. Қолаверса, Нидерландия кубогини ҳам ўзиники қилди. Амстердамликлар шунинг баробарида ЕЛда чорак финалгача боришди. Айтганча, «Аякс» фанатлари ЧЛ доирасида «Ливерпул»га қарши кечган ўйин учун ажойиб афиша ҳозирлагандилар. Клуб уни Рембрандт галереясида ҳам намойиш этди. Энг эътиборли томони, Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси «Аякс»нинг бош совринни мухлисларга бўлиб бериш ташаббусидан шунчалик таъсирландики, клуб учун яна бир лаган тайёрлади. Энди буниси эритилмайди ва клуб музейида сақланади.

Сўз

 - Барчамиз мухлисларни роса соғиндик. Ушбу совринни айнан уларга бағишлаймиз. Яна фанатларга тўлиб-тошган трибуналар остида ўйнаш онларини сабрсизлик билан кутяпмиз. Душан Тадич(«Аякс» ярим ҳимоячи|ҳужумчиси).

Д.АЛИМОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz