Қайднома

Қидирув

Рекордчилар: «Гиннес» китобига футболча «имзо»

Рекордчилар: «Гиннес» китобига футболча «имзо»

  26.05.2021 02:58
  0
  287
Рекордчилар: «Гиннес» китобига футболча «имзо»

5 ёшли Эрлинг Холанднинг сакраши, Деле Аллидан 30 сонияда 8та финт... Гиннес рекордлар китобига кириш ёқимли, албатта. Бироқ профессионал спортчилар, хусусан, футболчилар бунга алоҳида интилмайдилар. Акс ҳолда, жамоавий ўйин ўз моҳиятини буткул йўқотарди. Шунга қарамай, рекордлар китобининг футбол бўлими бўш эмас. Масалан, чехиялик Петр Чех АПЛда энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабон сифатида қайд этилган. Одатий ва статистика ихлосмандларига маълум бу каби кўрсаткичлардан ташқари, ғалатироқ рекордлар ҳам нуфузли китобга киритилган. Sport24.ru сайти футболчиларга тегишли шундай но­одатий кўрсаткичлардан 5тасини ажратиб кўрсатдики, кўпчилик улар ҳақида ҳали эшитмаган бўлса керак.

Эрлинг Холанд: сакраш эффекти

Диққат қилинг, ҳозирги юлдуз ҳужумчи атиги 5 ёшида Гиннес рекордлар китобига кирган. Аниқроқ айтсак, Эрлинг Холанд 2006 йилнинг январь ойида 5 ёшли болакайлар орасида узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Норвегиялик болакай нақ 1,63 метр­га сакраб, таъқибчиларини анча ортда қолдирганди. Мана, у энди Дортмунд «Боруссия»­си либосида рақиб жамоалар ҳимоячиларига айтарли имконият қолдирмаяпти кўп ҳолатларда...

 

Деле Алли: финт ишлатишэффекти

Жорий мавсум «Тоттенхэм»да ишлари унча юришмаётган англиялик ярим ҳимоячи 30 сония ичида тўпни рақибнинг оёқлари орасидан кўп олиб ўтиш бўйича жаҳон миқёсида энг яхши кўрсаткич муаллифидир. 2017 йили Алли «шпорлар» машғулотида ярим дақиқада бу трюкни нақ 8 марта кўрсатган. Ўшанда у Жорж-Кевин Н~Кудуни чинакамига «аҳмоқ» қилган эди. «Бу «Тоттенхэм»нинг охирги 50 йил ичидаги биринчи ютуғи», - дея изоҳлашган эди Деле Алли рекордини бошқа клублар мухлислари.

 

Йоне Самуэльсен: бош билан гол уриш эффекти

Бош билан зарба воситасида энг узоқ масофадан гол уриш бўйича қайд этилган жаҳон рекорди ҳам норвегиялик футболчига тегишли. Йоне Самуэльсен 2011 йилнинг сентябрь ойида нақ 58,13 метр узоқлик (майдоннинг иккинчи ярми!)дан бош билан зарба йўллаб, «Тромсе» дарвозабонини доғда қолдирганди.

 

Нейтан Понд: 1та жамоада турли лигаларга сакраш эффекти

Англиялик Нейтан 1та жамоа сафида дивизионлар бўйлаб энг кўп юқорилаган футболчи сифатида Гиннес рекордлар китобидан жой олди. Диққат, у «Флитвуд»да жами 10 мавсум ҳаракатланган ва бу оралиқда нақ 6та марта битта лигадан иккинчисига сакраган. Хуллас, у шу аснода 7та дивизион кўрди. Нейтан жамоа алмаштирмаган ҳолда ўйнаган лигалар: Шимолий-Ғарбий Лиганинг биринчи дивизиони, Шимолий Премьер-Лиганинг биринчи дивизиони, Шимолий Премьер-Лиганинг Премьер-лигаси, Шимолий Миллий лига, Миллий лига, Иккинчи лига ва Биринчи лига.

 

Аксель Туанзебе: чаққонлик эффекти

«МЮ» футболчиси ва бегемот оғзи. Hungry Hungry Hippos («Очдан оч бегемотлар») - 2 ва 4 нафар киши мусобақалашадиган стол ўйини. Унинг моҳияти шуки, иштирокчи оғзи очиқ ўз бегемоти ёрдамида иложи борича кўпроқ шарча тўплаши керак. Қаранг, Hungry Hungry Hippos доскасини энг қисқа фурсатда тозалаш бўйича жаҳон рекордини «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Аксель Туанзебе қайд этди. У 2018 йили бу ишни атиги 17,36 сонияда қойиллатди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz