Қайднома

Қидирув

Бугун ЕЧЛда инглизча финал. «Манчестер Сити» — «Челси» ўйини ҳақида

Бугун ЕЧЛда инглизча финал. «Манчестер Сити» — «Челси» ўйини ҳақида

  29.05.2021 22:22
  0
  240
Бугун ЕЧЛда инглизча финал. «Манчестер Сити» — «Челси» ўйини ҳақида

Чемпионлар Лигасида инглизча финал. «Манчестер Сити» — «Челси» ўйини ҳақида

Чемпионлар Лигасида инглизча финал! Хосеп Гвардиоланинг ёрқин ва ғалабага чанқоқ услуби, Томас Тухелнинг прагматик футболига қарши. «Манчестер Сити» 2020/21 йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритди ва 4-ўринни олган «Челси»ни 19 очкога ортда қолдирди. Бир қарашда фаворит аниқдек, бироқ Томас Тухель кетма-кет иккита ўйинда «Сити»ни мағлуб этгани финалга интрига қўшади.

Жамоалар босиб ўтган йўл

«Манчестер Сити» гуруҳда биринчи ўринни олишга у қадар қийналмади. «Порту», «Олимпиакос» ва «Марсель» — уларни Пеп Гвардиола жамоаси учун жиддий рақиб деб бўлмайди. «Сити» ишончли тарзда биринчи ўринни олди. Нимчорак ва чорак финалларда жамоага «Боруссия»лар дуч келди. Авваллига Мюнхенгладбах клуби таслим этилган бўлса, кейинги босқичда дортмундликлар мағлуб қилинди. Инглиз клуби финал остонасида «ПСЖ»дан устун келди.

Лондонликлар «Севилья», «Ренн», «Краснодар» билан бир гуруҳдан жой олди ва осонликча плей-офф масаласини ҳал қилди. Нимчорак финалда «Челси» «Атлетико»га иккита ўйинда жавобсиз учта гол ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Қуръа «кўклар»га яна омадли келди ва ярим финал йўлида «Порту» таслим этилди. Тухель жамоаси ярим финалда «Реал»ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

«Манчестер Сити» : Вазифа — биринчи бўлимдан ўтиб олиш

Хосеп Гвардиола «Челси»га қарши ўйиндан аввал жамоаси Чемпионлар Лигасидаги ўйинларнинг биринчи бўлимида қийинчиликка учраётганига эътибор қаратди. Айниқса «Боруссия Д»га қарши жавоб баҳси ва «ПСЖ» билан дастлабки ўйинда парижликларга осон бўлмади.

Дортмундликлар қарши жавоб ўйинининг биринчи бўлими 0:1 ҳисобида бой берилганди. Ҳужум чизиғида бир қатор ижрочиларга эга жамоа танаффусга қадар рақиб дарвозаси томон фақат бир бор аниқ зарба бера олганди. Бироқ иккинчи бўлимда жамоа ўзига келган ва рақиб дарвозасига иккита тўп киритганди. Шунингдек, «шаҳарликлар» Париждаги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам яхши кўринмаганди. Очиқ ўйинда танаффусга қадар «ПСЖ» дарвоза томон тўртта зарба берган бўлса, инглизлар икки марта бу ишни уддалади. Ўз имкониятлардан фойдаланиш ва рақибнинг қўл-оёқларини боғлай олиш иккинчи бўлимда уддаланди. Учрашувнинг иккинчи ярмида «ПСЖ» дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба бермади, «Сити» эса бу ишни тўрт бор уддалади.


«Челси» билан эса ҳаммаси ўзгачами?

Сўнгги ўзаро икки ўйинда «Челси» статистика томондан «Манчестер Сити»дан яхшироқ ҳаракат қилди. Кубок ярим финалида «шаҳарликлар» кубок ўйинида аниқ зарбалар борасида Манчестер жамоаси яхшироқ натижага эришди (аниқ зарбалар — 3:0), чемпионатда эса биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал қилган (3:1). Ўшанда Серхио Агуэро пенальтини аниқ ижро этган ҳолда ўйин масаласини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, бироқ у пенальтидан фойдалана олмаганди.

Қизиғи чемпионатдаги ўйиннинг иккинчи бўлимида «Манчестер Сити» тизгинни буткул «Челси»га топшириб қўйди. Лондонликлар тўплар нисбати ва аниқ зарбалар борасида устунликка эга бўлди. Бироқ Чемпионлар Лигаси финалида аввалги натижаларнинг барчаси унутилади ва ҳаммаси бошидан бошланади.

«Челси»: Канте ва Менди қайдномага киритилди

Мавсум охири «кўклар» учун нафақат мағлубиятлар, балки жароҳатларга ҳам бой бўлди. Чемпионлар Лигаси финали олдидан ярим ҳимоячи Нголо Канте ва дарвозабон Эдуард Мендининг иштироки масаласи сўроқ остида қолди.

Франциялик ярим ҳимоячи «Лестер»га қарши ўйин (2:1) вақтида жароҳат олди ва АПЛнинг сўнгги туридаги «Астон Вилла»га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Менди эса айнан 38-тур баҳсида сафдан чиқди. Яқинда Томас Тухель финалда Кепа Аррисабалагани ўйинга ташлаши эҳтимоли борлигини тан олганди.

Бироқ ўйинга уч кун вақт қолганда Канте ва Менди умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани маълум бўлди. Кейинроқ улар финал қайдномасидан жой олди. Шу тариқа Тухель «Манчестер Сити»га қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан етиб келди.

«Челси» «омадсизлик келтираётган» одатидан воз кечади

«Челси» бу ўйинга 2020/21 йилги мавсумдаги либосида майдонга тушади. Бир неча йилдан буён лондонликлар мавсумнинг якуний қисмини янги мавсум либосларида ўтказиб келаётганди. Жорий мавсумдаги сўнгги ўйинлар ҳам янги либос билан ўтказилганди. «Челси» янги мавсум либосида Англия Кубоги финалида «Лестер»га қарши ўйнади. Шунингдек, «Челси»нинг аёллар жамоаси ҳам Чемпионлар Лигаси финалида «Барселона»га қарши янги экпировкада чиқди. Натижа — иккита мағлубият.

Шундан кейин клуб кўплаб мухлислар томонидан эски вариантга қайтишга чақирилди. Қизиғи бундай ҳолат «Челси» билан олдин ҳам кузатилган. 2008 йилги финалда Лондон клуби «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган финалда янги либосда майдонга тушади ва ютқазиб қўяди. 2013 йилги ЕЧЛ ва 2019 йилги Европа Лигаси финалида эса жамоа либосни ўзгартирмайди. Бу ўйинларда «кўклар» ғалаба қозонади.

Статистика ва фактлар

Томас Тухель «Челси» бошқарувида Пеп Гвардиолага қарши икки ўйинни ҳам ютди; «Манчестер Сити» — Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб келган 9-инглиз жамоаси; Чемпионлар Лигаси финалида кетма-кет учинчи мавсум ушбу босқич дебютанти қатнашмоқда («Тоттенҳэм», «ПСЖ», «Манчестер Сити»); 2005/06 йилги мавсумдан бери илк бор Чемпионлар Лигасининг икки финалчиси мавсум давомида бештадан кам гол ўтказиб юборди; «Манчестер Сити»даги сўнгги ўйинини ўтказиши мумкин бўлган Серхио Агуэро фаолияти давомида «Челси»га 13 та гол урган, аргентиналик футболчи фақат «Ньюкасл»га бундан кўпроқ тўп киритган; 2018 йилда «Лион»дан учралган мағлубиятдан кейин Бернарду Сильва Чемпионлар Лигасида кетма-кет 26 ўйиндан буён ютқазмаяпти (23 ғалаба, 3 дуранг);

Тахминий таркиблар

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Рубен Диаш, Жон Стоунз, Александр Зинченко, Кайл Уокер, Родри, Илкай Гундоған, Бернарду Сильва, Фил Фоден, Риёд Маҳрез, Кевин де Брюйне.

«Челси»: Эдурад Менди, Антонио Рюдигер, Тиаго Сильва, Рис Жеймс, Бен Чилуэлл, Сесар Аспиликуэта, Нголо Канте, Жоржиньо, Мэйсон Маунт, Кристиан Пулишич, Тимо Вернер.

 


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz