MLS расмий дўконларида эркаклар футболкаси 90 долларга сотилади. Аёлларники бироз арзонроқ - 80 доллар. «Интер Майами»нинг янги футболкасини харид қилган дастлабки 50 нафар мухлисга кўп марта ишлатиладиган шиша идиш совға сифатида берилади.
*** «Интер Майами» янги формада илк марта 29 май куни MLS ўйинида майдонга тушади.
Дэвид Бекхэмнинг жамоаси пляж чиқиндиларидан тайёрланган футболкаси тақдимотини океан тубида ўтказди. Ҳа, «Интер Майами» футболда янги мода яратмоқчи, худди ўз соҳиби Бекс каби. Бутунжаҳон океанлар куни (8 июнь)га бағишланган ушбу акция атроф-муҳитни пластик чиқиндилар билан ифлосланишига қарши кураш ҳаракатига қаратилди. Моҳият оддий: АҚШ клуби янги футболкаси тақдимоти учун океаннинг идеал даражада тоза ҳудудини танлаш асносида ҳаммага бир ҳақиқатни эслатиб қўйишни хоҳлади: сув юзаси ҳам шундай мусаффо бўлиши мумкин, фақат унга чиқинди ташланмаса, бас.
Кайман оролларидаги суратга олиш ишларини айнан шу ҳудудда истиқомат қилувчи сувости фоторепортёри Жейсон Вашингтон олиб борди. У ҳам сайёрамизнинг пластик идишлар билан ифлосланиши муаммосидан хавотирда: «Пластик чиқиндилар сувга тушади, кейин уларни балиқлар ютади. Якунда инсонлар шу балиқларни истеъмол қилишади. Тушунинг, бу жуда катта даврий муаммо».
«Интер Майами»нинг янги формаси айнан океан соҳилларидан йиғилган ва қайта ишланган пластик чиқиндилардан тайёрланган. Умуман, тақдимот ер сатҳидан 30 метр чуқурликда ташкиллаштирилди. Унда бундай фотосессияларга аллақачон ўрганиб улгурган таниқли модель Корал Томашик ҳам иштирок этди. «Сув остига тушсам, сукунат ва беғуборликдан шунчаки, яйрайман. Бу ҳаётдаги энг гўзал ҳиссиётлардан биридир», - деди модель тақдимотдан кейин.
Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20