Қайднома

Қидирув

Тарих: Кўҳна «Ноттингем»ни биласизми?

Тарих: Кўҳна «Ноттингем»ни биласизми?

  04.06.2021 16:00
  0
  302
Тарих: Кўҳна «Ноттингем»ни биласизми?

Англиянинг бу жамоасини кўпчилик танимаса керак. Табиийки, унинг 1979-1980 йилларда Европа Чемпионлар кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси)да икки марта ғолиб чиққанидан ҳам бехабарлар бисёр. Гап «Ноттингем Форест» ҳақида бормоқда.

Дунёнинг энг қадимий клубларидан бири «Ноттингем Форест» 1865 йилда ташкил топган. Жамоанинг номи жамоат дам олиш жойи - «Sherwood Forest»дан олинган. 1888 йилда футбол иттифоқига қўшилган 1892 йили Англия футбол лигасига кириш имконини қўлга киритди. Ўша йиллари «Ноттингем» хайрия ишлари ва инглиз футболи ривожига қўшган ҳиссаси билан ҳурмат қозонган, «Арсенал», «Ливерпуль», «Брайтон» каби клубларнинг шаклланишида катта ёрдам берган.

«Ноттингем» биринчи муваффақиятини 1898 йилда Англия кубогида қўлга киритган. XX аср биринчи ярмининг катта қисмини иккинчи двизионда ўтказиб, 1914 йилда сўнгги ўринни эгаллади. 1949 йили учинчи дивизионга тушиб кетган бўлсада, орадан икки йил ўтиб, қайтди. 1957 йили Биринчи лигага йўл олиши, 1959 йили Англия кубогини қўлга киритиши клубга шон-шуҳрат келтирди. 1972 йилда эса яна иккинчи лигага тушиб кетди. Ўшанда жамоани Брайан Клоу қабул қилиб, икки йилдан сўнг Биринчи дивизионга қайтарди ва... янги мавсумда сенсацион тарзда Анг-лия чемпионига айланишди.

«Ноттингем» мавсум-1978/ 1979да «Мальмё»ни енгиб, Чемпионлар кубогини қўлга киритган бўлса, кейинги йили Германиянинг «Гамбург» клубини мағлуб этиб, мазкур совриннинг икки карра соҳибига айланди. Жамоа жамғармасида, шунингдек, УЕФА Суперкубоги ва учта Англия лига кубоги ҳам бор. 1983/1984 йиллар мавсумида «Ноттингем» УЕФА кубоги ярим финалида ҳакамга пора берганликда гумонланиб, бу бироз вақт ўтгач расман исботланди.

1989 йилда жамоа «Лутон Таун»ни, 1990 йилда «Олдхэм Атлетик»ни ютиб, Лига кубогига эга бўлди. 1992 йили «Ноттингем» яна мазкур мусобақа финалига чиқади ва «Манчестер Юнайтед»-га ютқазади.

Брайан Клоунинг клубдаги даври 1993 йили Англия чемпионатининг энг юқори даражасидан тушиб кетиш билан якунланади. Бироз вақтдан сўнг жамоа элитага қайтади. 1994/1995 йилларда «Ноттингем» бронза медалларини қўлга киритди ва УЕФА кубогига йўлланма олди. Ўша йили жамоа УЕФА кубоги чорак финалига етиб келган бўлсада, ички чемпионатда 9-ўринни эгаллади. 1997 йилда эса элитадан тушиб кетди. 1997/1998 йиллар мавсумида бир уринишда олий дивизионга қайтган клуб ке-йинги 7 йил давомида яна уч марта «қуйи»га равона бўлди.

1999 йили жамоага 33 ёшли Девид Платт бош мураббий бўлди. У бир неча машҳур харидларни амалга оширганига қарамай, улар муваффақият келтирмаган. Бундан ташқари, клуб молиявий қийинчиликларга дуч келди ва Пратт йирик харидлардан қолган қарзини тўлаш учун асосий футболчиларни сота бошлади. Жамоа муаммолар гирдобида қолади. 2002 йилнинг ёзида «Ноттингем» тугатилиш арафасида эди, аммо бир неча асосий ўйинчиларнинг сотилиши клубнинг молиявий аҳволини бироз яхшилади.

2002/2003 йиллар мавсумида клубнинг ишлари юриша бошлади. 2006 йил 30 майида Колин Калдервуд «Ноттингем» бош мураббийи сифатида иш бошлагач, жамоа ўйини бироз жонланди. Мавсум охирида 4-ўрин эгалланди, «плей-офф»да «Эвил Таун»дан мағлуб бўлишди. Кейинги мавсум жамоа элитага йўл олди. 2008 йилнинг апрелида Калдервуд «Энг яхши мураббий» мукофотига сазовор бўлди.

2012 йил қатарлик ишбилармон Фаваз ал Ҳасавий оиласи клубнинг янги эгаларига айланди, лекин жамоа Премьер-лигага чиқолмади. Осиёлик хўжайинлар деярли бир йилда икки маротаба мураббий алмаштиришди: натижалар ижобий томонга ўзгармади. 2017 йил 18 майда Евангелос Маринакис ал Ҳасавийдан жа-моани сотиб олиб, клубнинг янги эгасига айланди. Маринакис «Ноттингем»дан ташқари, Гре-циянинг «Олимпиакос» клубининг ҳам эгаси ҳисобланади.

«Ноттингем Форест»нинг ютуқлари: Биринчи дивизион ғолиби (1977/1978), Англия кубоги (2 марта, 1898, 1959), Лига кубоги (4 марта, 1978, 1979, 1989, 1990). Англия Суперкубоги (1978), Иккинчи дивизион ғолиби (3 марта, 1906/1907, 1921/1922, 1996/1997), Европа Чемпионлар кубоги ғолиби (1979, 1980), Европа Суперкубоги соҳиби (1979).

Стадиони: «City Graund» - Тренд дарёси бўйидаги Ғарбий Брикфорд шаҳри, Ноттингем четида жойлашган арена. Бу 1898 йилдан бери «Ноттингем»нинг уй стадиони бўлиб, ўз бағрига 30 мингдан зиёд томашабинни сиғдиради.

Улуғбек Шамсиддинов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz