Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Тиш топилди!

Ана, холос! Тиш топилди!

  07.06.2021 05:51
  0
  375
Ана, холос! Тиш топилди!

АПЛ сўнгги турида «Брайтон»ни 2:0 ҳисобида енгган «Арсенал» финишга 8-ўринда етиб келди. Ўйиндан сўнг футболчилар Давид Луиз билан хайрлашишди. 34 ёшли бразилиялик ҳимоячи Лондон жамоасини тарк этди. Аммо қуйидаги материал мутлақо    бошқа шахс, аниқроғи, унинг тиши ҳақида.

Футболчилар қучоқлашишга шу қадар берилиб кетишдики, беихтиёр 23 ёшли ҳимоячи Габриэл Магальэснинг тишини синдиришганини ҳам пайқамай қолишди. Мазкур ҳолат Виллианнинг кулгисига сабаб бўлди, Луиз эса бир муддат тишни қўнғироқ сочлари орасидан қидиришга тушди.

Ҳамма тарқагач, Габриэл клуб ходимлари билан майдонни кезиб, йўқолган тишни излашди. Ҳа, бундай майда «буюм»ни топиш осонмас. Кўп ўтмай, бразилиялик футболчи барчадан кўнгилни хотиржам қилишни сўради - тиш топилди!

Ҳа, «Арсенал» бу мавсум «Эмирейтс»да нималарни йўқотмади, дейсиз...

Д.Алимов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz