Хабарингиз бор, бош жамоамиз Ар-Риёдда саралаш турнири доирасидаги илк ўйинини ўтказди. Зотан, ЖЧ-2022 саралаши 2-босқичидаги 6-ўйинида Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритгани сенсация эмас, албатта. Жамоаларнинг савияси шу "ҳисоб"ни тақозо этарди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.
Ушбу ғалабадан сўнг термамиз ҳисобидаги очколар сони 12тага етди ва, пешқадам мезбон- Саудия Арабистонини (14) қувишда давом этмоқда.
Бинобарин, Вадим Карленович қўл остидаги жамоа гуруҳда камида 2-ўринни қўлга киритишни кафолатлади.
Вакилларимиз 11 июн куни Яман билан, 15 июн куни Саудияга қарши майдонга тушишади. Ўзбекистон кейинги икки ўйинда ғалаба қозонсагина муаммосиз кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Акс ҳолда жамоанинг имкониятлари ўз қўлида бўлмай қолади.
Айтаганча, бош мураббийи Вадим Абрамов Сингапурга қарши ўйиндан кейин ўз таасуротларини қуйидаги тарзда билдирди:
«Аввало бундай қийин об-ҳаво шароитида ўйнаган йигитларга раҳмат айтишим керак, улар кўп тер тўкишди. Натижа яхши бўлди, бироқ бундай ўйин учун жуда кўп сариқ карточка (3 та) ва жароҳатлар (Алиқулов ва Эркинов) кузатилди. Майдон ҳам оғирроқ эди, йўқ жойдан оёқларини қайириб олишди.
Ҳисоб яхши кўринишда бўлса-да, ўйин борасида эътирозлар бор. Биринчи ўйин олдидан ҳаяжон бўлганини ҳам инобатга олиш керак. Икки жароҳат олган футболчимиз ҳам тиззасида оғриқ сезди, уларнинг ҳолати эртага аниқ бўлади. Мажбурий ўзгаришлар сабаб ўйин давомида захирага олиб, дам бермоқчи бўлган футболчиларимиз охиригача ўйнашга мажбур бўлишди», деди Абрамов.
ЖЧ-2022 саралаши. Осиё
2-босқич. D гуруҳи
Ўзбекистон — Сингапур 5:0
7 июнь, «Қирол Фаҳд» (Риёд)
Голлар: Машарипов (6, 34), Шомуродов (45+1), Аҳмедов (50), Фанди (89, автогол).
Ўзбееистон — Санжар Қувватов, Олег Зотеев, Умар Эшмуродов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов (Ҳожиакбар Алижонов, 45), Икром Алибоев, Отабек Шукуров (Одил Ҳамробеков, 55), Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов (Фарруҳ Икромов, 55), Достон Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов 46, Темурхўжа Абдуҳолиқов 61), Элдор Шомуродов.
Сингапур — Маҳмуд, Назрул (Ануар, 46), Моҳана (Зулқарнайн, 67), Ҳайзан, Ҳамза, Сужад (Фанди, 29), Сулаймон, Ҳанапи, Моҳд (Ҳами, 46), Ҳалим (Акбар, 71), Рамли.
Огоҳлантиришлар: Ҳайзан (10), Шукуров (12), Моҳд (34), Ҳамза (50), Ҳамробеков (59), Қобилов (90+1).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20