Қайднома

Қидирув

Чим оладиган борми?

Чим оладиган борми?

  10.06.2021 03:37
  0
  275
Чим оладиган борми?

«Херенвен» Нидерландия чемпионати 12-ўринни эгаллади ва мавсум якунланганидан кейин майдон майсасини алмаштиришга қарор қилди. Шу билан бир қаторда жамоа ажойиб акцияни йўлга қўйди.

«Херенвен» «Абе Ленстра» стадионидаги майдон чимини алоҳида тувакларга солиб, уни клуб байроқлари билан безатди. Тайёр «маҳсулот» эса клуб карталарига эга бўлганларга 5 евродан сотилди. Бирданига 750 киши тувакларга буюртма бериб, белгиланган вақтда ўз улушларини олиб кетишди. Клуб бир соатда 100 кишини ичкарига қўйди. Ушбу акцияни амалга ошириш учун бир кун вақт ажратилди. Жараён 6 июнь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Абонемент соҳиблари, волонтёрлар ва ҳомийларга туваклардаги чим текинга берилди. Майса учун 5 евродан тўлаганлар тахминан 200 кишини ташкил этди.

Мазкур акция бошқа томондан ҳам аҳамиятли эди. «Одамлар болаларини олиб келишди, улар майдонда ўйнашди. Кўплаб илиқ фикрлар эшитдик. Ташриф буюрувчиларнинг айримлари абонементга кўра белгиланган жойларига чиқиб, атрофдаги манзарани кўришга муваффақ бўлишди», - дейди клуб вакили Мишель де Бур.

Клуб стадионга кейинги уч йилга мўлжаллаб чим ётқизишни режалаштирган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz