Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Жароҳатлар сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак керак...»

Вадим Абрамов: «Жароҳатлар сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак керак...»

  10.06.2021 20:46
  0
  398
Вадим Абрамов: «Жароҳатлар сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак керак...»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги қўшма саралаши доирасида Яманга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 
- Бизда мақсад ўша-ўша. Кейинги босқичга чиқиш учун кейинги ўйинга жиддий тайёрланамиз. Биз ҳар бир ўйинимизни ютишимиз керак. Яманни ҳурмат қиламиз. Улар бу ерда ўзини уйдагидек ҳис қилади. Яманлик мухлислар кўп. Биз ҳозир фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз.
Жалолиддин Машариповдан яхши футбол кутаман. У яхши футболчи ва лидерлардан бири. Шу ерда ҳам ўзини кўрсатиши керак. Ҳар жамоа рақиби имкон берганчалик ўйнайди. Бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон берилса, яхши бўлади. Жароҳатларимиз бор. Шу сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак керак.

Вадим Абрамов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Қайд этиш жоиз, Сингапурга қарши ўйинда (5:0) Ўзбекистон терма жамоасидан Ҳожимат Эркинов, Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олиб, майдонни эрга тарк этганди. Шунингдек, Одил Аҳмедовда ҳам кичик жароҳат борлиги айтилди. Жалолиддин Машарипов эса сариқ карточка ишлаб олди, агар у Яман билан ўйинда ҳам карточка олса, Саудия Арабистонига қарши баҳсда иштирок этолмайди.

Яман устози Аҳмад Али Қасим ҳам ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Эртанги ўйинимиз оғир кечишини биламиз. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда фаворитлардан бири. Саудия Арабистони билан учрашувда тезкор гол бизни қийнаб қўйди. Кейинги ўйинга биз жиддий тайёрландик. Ўзбекистон фаворит ҳисобланса ҳам биз ўз кучимизга ишонамиз. Биз биринчи учрашувда дурангга лойиқ эдик. Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач, бизда ишонч пайдо бўлганди. Аммо ҳужумга ташланиб ҳимояда хатоларга йўл қўйиб, йирик ҳисобда ютқазганмиз. Бу сафар Ўзбекистоннинг қандай кучга эга эканлигини билиб турибмиз. Ўзбекистон бир хил даражадаги 23 футболчига эга. Уларнинг бирини алоҳида ажратишни истамаган бўлардим. Барчаси юқори савияда ўйнайди», — дейди Яман устози.

Ўзбекистон ва Яман ўртасидаги учрашув 11 июнь, жума куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz