Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022(саралаш): КХДРнинг чиқиб кетиши бизга ҳам салбий таъсир кўрсатади-ми?

ЖЧ-2022(саралаш): КХДРнинг чиқиб кетиши бизга ҳам салбий таъсир кўрсатади-ми?

  11.06.2021 22:30
  0
  543
ЖЧ-2022(саралаш): КХДРнинг чиқиб кетиши бизга ҳам салбий таъсир кўрсатади-ми?

КХДРнинг ЖЧ-2022/ОК-2023 қўшма саралашидан чиқиб кетиши аксарият терма жамоалар қатори Ўзбекистон термасига ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Эндиликда саралаш баҳслари якунига кўра, барча гуруҳларда 5-ўринни эгаллаган жамоалар билан ўйинларда қайд этилган натижалар нолга тенглаштирилади.
«D» гуруҳидаги вазиятдан келиб чиқсак, Фаластин миллий жамоасининг саралашни 5-ўринда якунлаши биз учун энг мақбул вариант бўлади. Шу тариқа Ўзбекистон термаси атиги 3 очко йўқотади, холос. Акс ҳолда, Яман ёки Сингапур термалари билан баҳсларда қўлга киритилган (ёки қўлга киритиладиган) ғалабалар фойдасиз бўлиб қолади.
Тасаввур қилайлик, миллий жамоамиз Яман ва Сингапурга қарши кечадиган учрашувларда ғалаба қозониб, очколари сонини 15 тага етказиб олди. Саудияликлар билан ўйиндаги мағлубият вазиятни ўзгартирмайди, дуранг эса очколаримиз 16 та бўлишини таъминлаши мумкин. Якунда эса (Яман ёки Сингапур 5-ўринни эгалласа) нақд 6 очкодан мосуво бўламиз. Қолган 10 очко эса иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишимизни қийинлаштириши мумкин. Чунки бошқа гуруҳлардаги иккинчи ўрин эгаларининг кўрсаткичлари нисбатан яхшироқ кўринмоқда.
Шундай экан, яхшиси, саралашдаги қолган барча учрашувларда (жумладан, 15 июнь кунги Саудия Арабистонига қарши ўйинда ҳам) ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллашимиз энг мақбул вариантдир. Акс ҳолда...
***

Айтишларича, ОФКнинг ЖЧ-2022 саралаши 2-раундидаги энг яхши иккинчи ўрин эгаларини аниқлаш тизими шунчалик мураккабки, уни ҳатто айрим мураббий ва спорт журналистлари ҳам тўлиқ тушуна олишмаяпти. Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев бу борада яна бир бор батафсил тушунтириш берди:

1️⃣ Гуруҳларда ҳеч кимдан очко олиб қўйилмайди. Бешинчи жамоаларга қарши кечган баҳслардаги барча натижалар гуруҳ жадвалларида инобатга олинади.

2️⃣ Фақат энг яхши иккинчи ўрин эгаларини аниқлаш мақсадида бешинчи жамоаларга қарши учрашувларда қўлга киритилган очколар олиб ташланади. Яъни, дастлаб ҳар бир гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаганлар рўйхати тузилади, сўнгра уларнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи жамоаларга қарши беллашувларда олган очкоси ҳисоблаб чиқилади.

3️⃣ Бундан мақсад – барча жамоалардаги ўйинлар сони бир хил бўлишини таъминлашдир, чунки КХДР термаси саралашдан чиқиб кетганидан сўнг “Н” гуруҳида бешинчи жамоанинг ўзи қолмади.

Ўткир УМАРОВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz