Қайднома

Қидирув

Нигоҳ: Битта ғалаба ортидан...

Нигоҳ: Битта ғалаба ортидан...

  13.06.2021 09:09
  0
  434
Нигоҳ: Битта ғалаба ортидан...

«Брентфорд» Чемпионшипнинг «плей-офф» босқичи орқали АПЛга қайтди. Диққат қилинг, ушбу камтарин клуб финал ўйинидаги 1тагина ғалаба ортидан Европа Чемпионлар Лигаси ғолибидан ҳам кўпроқ пул олди. Қанақасига, шундай бўлиши ҳам мумкинми?

«Брентфорд» АПЛга чиқиш имконини берувчи «плей-офф» ўйинлари финалида «Суонси»ни 2:0 ҳисобида енгди. Шу тариқа Чемпионшипнинг учинчи жамоаси сифатида янги мавсумни АПЛ­да бошлаш ҳуқуқини қўлга киритди. Алоҳида айтиш керак, АПЛ ва Чемпионшип ўртасидаги «плей-офф» босқичи финали Европа футболининг энг қимматбаҳо ўйи­ни ҳисобланади. Бу футбол ўйини эмас, пул ўйини. Қисқаси, финалдаги ғалаба ҳар қандай клубга кейинги икки мавсумда молиявий барқарорликни кафолатлайди. «Брентфорд» ва «Суонси» учрашувидан олдин Deloitte таҳлил компанияси эксперти Дэн Жонс айнан ўртага қўйилган маблағ хусусида батафсил маълумот берди. Таъкидланишича, АПЛдаги бир мавсум «Брентфорд»га тахминан 100 миллион фунт (116 миллион евро) келтиради. Агар жамоа кучлилар қаторида ўз ўрнини сақлаб қололмаса, қўшимча 70 миллион фунгга эга чиқади. Лекин «Брентфорд» биринчи мавсумда АПЛда қолишни уддаласа, умумий бонус миқдори камида 300 миллион фунтга етади.

Дарвоқе, «Брентфорд» аввалги мавсум ҳам «плей-офф» финалида ўйнаган, бироқ «Фулхэм»га 1:2 ҳисобида ютқазганди. Шу тариқа АПЛга йўл олган Лондон клуби чиптани қўлга киритгани учун чамаси 157 миллион евро (135 миллион фунт)га бойиди. Қоидага кўра, бу сумма 3 мавсум давомида тўланади. Сумма ичига телевизион шарт­номалардан улуш ва лигадан тушиб кетиш суғуртаси ҳам киради. Мана, «Фулхэм» АПЛга ўрнашолмади ва энди қўшимча 70 милион фунт олади.

Таққослаш учун олсак, Чемпионлар Лигаси-2020|2021 финалида ўйнаган Англиянинг икки етакчи клуби - «Манчестер Сити» ва «Челси» Чемпионшип «плей-офф» босқичи финалидаги ғалабага нисбатан анча кам мукофот олди. Дэн Жонс сўзларидан иқтибос: «Челси» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги ЧЛ финалини евромавсумнинг асосий ўйини сифатида таърифлаш мумкин, албатта. Фақат соф футбол нуқтаи назаридан. Аммо молиявий манфаатни назарда тутсак, ЧЛ финали «Брентфорд» ва «Суонси» ўртасидаги ўйин билан тенглашолмайди».

«Норвич» ва «Уотфорд» клублари ҳам АПЛга қайтиш асносида шунга ўхшаш моддий манфаатдорлик - бонус тўловини аллақачон кафолатлади. «Брентфорд» учун эса, буларнинг барчаси тарих нуқтаи назаридан ҳам қизиқ. Айтганча, жамоа АПЛдаги охирги иштирокида 21-ўринни банд этганди.

- Ҳимоячи Итан Пиннок - «Брентфорд» ютуғига катта ҳисса қўшган қаҳрамонлардан бири. У АПЛ йўлланмаси нақд қилинган сана - 29 май куни 28 ёшга тўлди. Пиннок асосий қутловни «Далвич Гамлет» клубидан қабул қилди. Гап Англия футболи тизимидаги олтинчи дивизион иштирокчиси ҳақида қитмоқда. Итан 2016 йилгача шу жамоада ўйнаган. Нима, «Янги Варди»ми?

- Ҳужумчи Айвен Тоуни якунланган мавсум Чемпионшипда 33та гол уриб, турнирнинг бош голеадори бўлди. У ҳеч қачон бундай самарадорлик қайд этган эмасди. Тоуни ҳозир ўзида йўқ даражада хурсанд: «Ура! Энди АПЛ клуби ҳужумчисиман! Элитада гол уриш онларини кутишга сабрим чидамаяпти...».

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz