Қайднома

Қидирув

Ракурс: Четда қолиш алам-да, барибир

Ракурс: Четда қолиш алам-да, барибир

  19.06.2021 08:28
  0
  250
Ракурс: Четда қолиш алам-да, барибир

Табиийки, бир қатор сара футболчилар жароҳат ёки яна қандайдир сабаб ортидан Евро-2020дан четда қолишди. Уларга ачинасан киши. Бундай футболчилардан тузилган рамзий жамоа - даҳшатнинг ўзгинаси. У нарх бобида Евро-2020нинг энг қимматбаҳо иштирокчилари олдига тушолмасада, ҳавас келтирадиган даражада, барибир. Мана, қуйида ўзингиз таққослаб кўришингиз мумкин.

Четда қолган энг қимматбаҳо футболчилар рамзий жамоаси

Евро-2020 томошабинига айланган аламзада футболчилар орасида энг қимматбаҳоси - Ансу Фати. Испания миллий жамоаси вакили агар чемпио­нат иштирокчилари қаторига кирганида, энг қимматбаҳо футболчиларнинг кучли 20талигидан жой оларди.

Дарвозабон: Андре тер Штеген (Германия) - 75 миллион евро

Ҳимоячилар: Виржиль ван Дейк (Нидерландия) - 55 миллион евро, Серхио Рамос (Испания) - 14 миллион евро, Ферлан Менди (Франция) - 50 миллион евро, Трент Александер-Арнольд (Англия) - 75 миллион евро

Ярим ҳимоячилар: Танги Ндомбеле (Франция) - 50 миллион евро, Донни ван де Бек (Нидерландия) - 30 миллион евро, Жеймс Мэддисон (Англия) - 55 миллион евро

Ҳужумчилар: Ансу Фати (Испания) - 80 миллион евро, Николо Заньоло (Италия) - 40 миллион евро, Златан Ибрагимович (Швеция) - 4 миллион евро

 

Евро-2020нинг энг қимматбаҳо футболчилари

Килиан Мбаппе (Франция) - Евро-2020нинг энг қимматбаҳо футболчиси. «ПСЖ» вакилининг трансфери 160 миллион еврога баҳоланмоқда. Умуман, чемпионатда ўйнайдиган 5 нафар футболчи баҳосининг 100 «лимон» маррасига етгани эътиборга молик.

1. Килиан Мбаппе (Франция) - 160 миллион евро

2. Гарри Кейн (Англия) - 120 миллион евро

3. Ромелу Лукаку (Бельгия) - 100 миллион евро

    Жейдон Санчо (Англия) - 100 миллион евро

    Кевин де Брюйне (Бельгия) - 100 миллион евро

6. Раҳим Стерлинг (Англия) - 90 миллион евро

     Френки де Йонг (Нидерландия) - 90 миллион евро

    Жошуа Киммих (Германия) - 90 миллион евро

      Бруну Фернандеш (Португалия) - 90 миллион евро

10. Маркус Рэшфорд (Англия) - 85 миллион евро


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz