Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" муҳим икки очко қўлдан чиқарди, ОКМК эса...

"Пахтакор" муҳим икки очко қўлдан чиқарди, ОКМК эса...

  19.06.2021 23:28
  0
  244

"Пахтакор" Суперлига 10-турида "Сўғдиёна" билан голсиз дуранг ўйнади. Беллашувни жамоамиздан Драган Черан дисквалификация, Ҳожимат Эркинов эса жароҳат сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Баҳс мобайнида тўпни назорат қилишда тўлиқ устунлик жамоамизда сақланиб турди. Аммо рақиб дарвозаси олдида кескин вазиятлар унчалик кўп яратилмади. Меҳмонлар чуқур ҳимояда ўйнаган ҳолда ўз жарима майдонидан деярли узоқлашишмади. Биринчи бўлимда Темировда икки яхши имконият бўлди, аммо ўша ҳолатларда дарвозабонни доғда қолдира олмади. Рақибдан эса бутун ўйиндаги ягона кескин ҳолатда тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда бир неча алмаштиришлардан кейин жамоамиз ўйин охирида ҳужумкорликни кучайтирди, аммо рақиб дарвозаси ишғол қилинмади. 86-дақиқада Файзуллаев яқин масофадан тўсинни нишонга олди. Ҳужум давомида Файзуллаев ва Собирхўжаев яқин масофадан зарба бера олишмади. Шу тариқа муҳим тўқнашувда жамоамиз муҳим очколарни қўлдан чиқарди.
***

ОКМК Тошкент вилояти дербисида «Металлург»ни Касьяннинг дубли эвазига мағлуб этиб, 19 очко билан 3-ўринни мустаҳкамлаб олди. Бекобод клуби 12 очко билан 6-поғонага тушди.

Миржаҳон Мираҳмадов, Фарруҳ Икромов ва Иброҳим Томиванинг голлари «Бунёдкор»га Яйпанда «Турон» устидан йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди. «Қалдирғочлар» 15 очко билан 4-ўринга кўтарилди. «Турон» 3 очко билан сўнгги ўринда қолди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 0:0
19 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 10560 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, Р.Серазитдинов, А.Сидоров, Э.Турсунов.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов (Кримец, 83), Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев, Турғунбоев (Йўлдошев, 79), Иминов (Муҳиддинов, 69), Холматов (Файзуллаев, 83), Темиров (Холдорхонов, 69).
"Сўғдиёна": Митрович, Қулматов, Орипов (Жўрабеков, 46), Нўъмонов, Шойқулов (Насриддинов, 46), Болтабоев, Норхонов (Насимов, 73), Ҳасанов (Исмоилов, 61), Қаҳрамонов (Аманов, 65), Чермел, Колакович.
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамонов, 16. Орипов, 17. Темиров, 25. Сайфиев, 27. Аброр Исмоилов, 45. Шойқулов, 45+2. Насриддинов, 51. Алижонов, 52. Митрович, 90+3.
***

Суперлига. 10-тур. 19 июнь
ОКМК — Металлург 2:0

Голлар: Касьян (29, 32). 
ОКМК — 32.Суҳроб Султонов, 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 88), 15.Аббос Отахонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов, 5.Дилшод Жўраев, 17.Санжар Турсунов (22.Санжар Шоаҳмедов, 88), 4.Миржамол Қосимов (29.Владимир Козак, 81), 11.Мурод Тошматов, 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 81), 28.Шоҳруҳ Гадоев (94.Элвин Фортес, 84).
Металлург — 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 10.Шаҳзод Нурматов (15. Зоҳид Абдуллаев, 45) 14.Аброр Тошқўзиев, 21.Камолиддин Тожиев (8.Саламат Қутибоев, 45) 22.Шаҳзод Ғофурбеков (11.Иван Нагаев, 59), 27.Ихтиёр Тошпўлатов (7.Дониёр Нарзуллаев, 59), 28.Станислав Андреев, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров.

Турон — Бунёдкор 0:3
Голлар: Мираҳмадов (33), Икромов (39), Томива (90+5).
Турон — 87. Акмал Ортиқов, 3. Даврон Умиров, 4. Аслиддин Тоштемиров (10. Жавоҳир Соҳибов, 58), 8. Суннатилла Эрматов (2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 58), 17. Музаффар Музаффаров, 19. Владислав Касминин, 22. Абдулазиз Абдурашидов (43. Ким Бо Йонг, 48), 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (9. Жасур Ҳакимов, 75), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поньевич, 77. Билол Тошмирзаев.
Бунёдкор — 1. Равшан Ягудин, 6. Аваз Ўлмасалиев, 9. Фарруҳ Икромов (49. Иброҳим Томива, 87), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Расул Йўлдошев, 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (22. Шаҳбоз Эркинов, 76), 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 87), 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов.
***

20 июнь, якшанба

ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Чориев

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR ассистентлари: Тимур Галеев, Эдита Мирабидова

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Оператор: Шерали Жоналиев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид


НАСАФ – АНДИЖОН

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Жамшид Имамов


НАВБАҲОР – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Олимжон Абдувосилов, Санжар Шоюсупов, Даврон Акмалов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz