Қайднома

Қидирув

Бизга дахли йўқ қуръа

Бизга дахли йўқ қуръа

  23.06.2021 12:12
  0
  430
Бизга дахли йўқ қуръа

ОФК ЖЧ-2022 саралаши учинчи босқичига 1 июль куни қуръа ташланишини маълум қилди. Бунда 12та жамоа икки гуруҳга бўлинади. Якунда гуруҳларда 1-2-ўринни эгаллаган 4та жамоа Қатар-2022 мундиа­ли йўлланмасини олади. 3-ўрин соҳиблари ўзаро ўйинлар орқали қитъалараро «плей-офф» босқичида ким ўйнашига ойдинлик киритишади. Қуръа жараёнида жамоаларнинг қайси саватчадан жой олиши ҳам тайин.

1-саватча: Япония, Эрон

2-саватча: Жанубий Корея, Австралия

3-саватча: Саудия Арабистони, Ироқ

4-саватча: БАА, Хитой

5-саватча: Сурия, Уммон

6-саватча: Вьетнам, Ливан

Саватчалар ФИФА рейтингига асосан шакллантирилган. Тушунарлики, 1та саватчага тушган жамоалар гуруҳдош бўлмайди. Умуман, учинчи саралаш раунди 2 сентябрь куни бошланади.

1-тур - 2 сентябрь; 2-тур - 7 сентябрь; 3-тур - 7 октябрь; 4-тур - 12 октябрь; 5-тур - 11 ноябрь; 6-тур - 16 ноябрь; 7-тур - 27 январь (2022 йил); 8-тур - 1 февраль; 9-тур - 24 март; 10-тур - 29 март.

***

Ироқ миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши ҳал қилувчи босқичига олиб чиққан Сречко Катанец ишдан кетди. Бунга словениялик мураббийнинг 5 ойдан буён маош олмагани сабабдир. Ироқ футбол федерацияси ҳали бош мураббий кетганини расман тасдиқламади. Буни Ироқ олимпия термаси устози Мирослав Соукуп «гуллаб» қўйди. Таъкидланишича, агар маош тўлиқ берилса, Катанец ишга қайтиши ҳам мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz