Қайднома

Қидирув

ОК-2023 саралаши билан чекланамиз ва бошқа "гап"лар ҳақида

ОК-2023 саралаши билан чекланамиз ва бошқа "гап"лар ҳақида

  23.06.2021 14:14
  0
  432
ОК-2023 саралаши билан чекланамиз ва бошқа

Ўзбекистон термасини энди Осиё кубоги-2023 саралаши кутмоқда. Жамоамиз қуръа ташлаш жараёнида Иордания, Баҳрайн, Қирғизистон, Фаластин ва Ҳиндистон жамоалари билан бирга 1-саватчадан жой олди. Гўёки, 10-синф ўқувчиси болакайлар билан қумлоққа ўйнагани келгандек тасаввур уйғонмоқда. Аммо келгуси йил учун қисматимиз шу...

***

- ОФК Осиё кубоги-2023 саралаш турнири форматини ўзгартирди. Унга кўра, икки раундли тизимдан воз кечилди. Айтишларича, саралаш 2022 йилнинг мартида бошланади, демак, Ўзбекистон термаси расмий мусобақалар олдидан 9 ой танаффус олади. Албатта, ўйинларнинг мартга кўчирилиши ва «плей-офф» форматининг қисқартирилиши, катта эҳтимолки, пандемия оқибатлари билан боғлиқ.

***

- Расмий маълумот олдик. Демак, Осиё кубоги-2023 саралаши доирасидаги «плей-офф» ўйинлари 7 сентябрь ва 12 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 4та жамоа - Индонезия, Камбоджа, Хитой Тайпейи ва Гуам термалари қатнашади. Асосий раунд эса, 2022 йилнинг 1 февралида бошланиб, 27 сентябрда якунланади. 6та гуруҳда 4тадан жамоа «уй-сафар» тизимида баҳслашади. Гарчи ОФК ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа финал босқичига чиқишини маълум қилган бўлсада, аслида бу нотўғри. Чунки 11та йўлланма қолган: ЖЧ-2022 саралаши учинчи раундида қатнашадиган 12та жамоа ва Қатар термаси Осиё кубоги йўлланмасига эга чиқиб улгурган.

***

- «Блэк Миррор» маълумотида кўрсатилишича, Остон Ўруновнинг шартномасида «Футболчи 1 млн. евродан қимматроққа сотилган тақдирда сумманинг 25 фоизи унинг ўзига берилиши» ҳақида банд бор экан. Остон ва уни шундай шартнома тузишга ўргатганларга тасанно. Ўруновнинг шу 25 фоизни қўлга киритишига шубҳам бор, лекин 25 фоиз сумманинг 25 фоизи ҳам ёмон эмас...

***

- Айтишларича, Ўзбекистон чемпионати 10-тури доирасидаги «Пахтакор» - «Сўғдиёна» учрашувида техник сабабларга кўра, VAR ишламаган. Интернетда бу ҳақда ҳеч нима ёзилмади. Балки ҳамма Евро-2020 ёки ЎФА Конгресси муҳокамаси билан банддир.

Алишер НИКИМБАЕВ, Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz