Қайднома

Қидирув

Тошкентдаги ОЧЛ ўйинлари олдидан ОФК ва ЎФА вакилларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентдаги ОЧЛ ўйинлари олдидан ОФК ва ЎФА вакилларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

  23.06.2021 22:00
  0
  253
Тошкентдаги ОЧЛ ўйинлари олдидан ОФК ва ЎФА вакилларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

 Хабарингиз бор, 25 июндан 11 июлга қадар Тошкент шаҳри ОЧЛ гуруҳ босқичи иккита гуруҳи ўйинларига мезбонлик қилади.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида «Ҳ» ва «И» гуруҳи учрашувлари олдидан ташкилий қўмита қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мусобақа ташкилотчилигига доир бир қатор масалалар - стадионлардаги шароит, тиббий протокол, хавфсизлик, ҳакамлик ва яна бир қатор йўналишлар юзасидан ОФК вакиллари билан муҳокама этилди.

Ушбу марказлашган мусобақада фаолият олиб бориши режалаштирилган барча делегациялар пойтахтимизга етиб келишга улгурди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқиб, меҳмонларни Ўзбекистонга ташрифлари билан қутлади ва мамлакатимизда ўтадиган мусобақа уларда илиқ таассурот қолдиришига умид билдирди.

Шунингдек, Осиё футбол конфедерацияси вакили Аваз Бердиқулов қўмита йиғилишида сўз олиб, ОФК қитъа миқёсидаги шу каби мусобақаларни Ўзбекистон билан ҳамкорликда ўтказишдан мамнун эканини эътироф этди.

Ўз навбатида, йиғилишда ОФК таснифидаги мусобақаларнинг маркетинг, медиа, тижорат ва тиббий масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, томонларнинг бу борада ташкилий қўмита аъзоларига зарур кўрсатмалар берилди.


Манба: FAUzbekistan


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz