Қайднома

Қидирув

FIFA 22 муқоваси ҳам Мбаппега тегишли

FIFA 22 муқоваси ҳам Мбаппега тегишли

  13.07.2021 18:48
  0
  219
FIFA 22 муқоваси ҳам Мбаппега тегишли

Electronic Arts компанияси FIFA 22 футбол симулятори муқовасини Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе сурати безашини маълум қилди. Ўз ўрнида айтиш керак, FIFA 21 иловаси учун ҳам айнан франциялик ёш голеадор танланган эди. Режага мувофиқ, FIFA 22 ўйини куз ойларида сотувга чиқарилиши керак. Демак, 3та талқиндаги симулятор (стандарт, Champions ва Ultimate Edition) муқоваларида яна «ПСЖ»да «илиниб» турган страйкер гавдаланади. Муқова 2 йилдан буён классик дизайн эмас, коллаж шаклида тайёрлананаётганини ҳам айтиш жоиз.

***    FIFA 20 муқоваларида 3 нафар футболчи «гавладантирилганди: стандарт талқинда - Эден Азар, Champions - Виржиль ван Дейк ва Ultimate - Зайниддин Зидан.

***    FIFA 21да Килиан Мбаппе вақти-вақти билан «ўз ўрни»ни Трент Александр-Арнольд, Жоау Фелиш ва Эрлинг Холандга бўшатиб бермоқда, фақат маълум муддатга.

***        FIFA симулятори рекордчиси - Уэйн Руни. Англиялик собиқ футболчи нақ 7 марта (2006-2012 йиллар оралиғида) ўйин «юз»ига айланган. Қолаверса, у муқовага тушган энг ёш футболчи бўлганди (20 ёш).

Айтганча...

Килиан Мбаппенинг ўзи бу борада ҳукмронлик ўрнатишга қарши эмас: «FIFA муқовасидан жой олиш - бу амалга ошган орзу. Болалигимдан ўйнайман ва янги футболчилар авлоди вакили сифатида афсоналар қаторига кириш мен учун катта шараф».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz