Қайднома

Қидирув

Машҳур спорт журналисти, ҳамкасбимиз Владимир Сафаров 82 ёшида вафот этди

Машҳур спорт журналисти, ҳамкасбимиз Владимир Сафаров 82 ёшида вафот этди

  14.07.2021 17:40
  0
  220
Машҳур спорт журналисти, ҳамкасбимиз Владимир Сафаров 82 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик машҳур спорт журналисти, "ИнтерФУТБОЛ" нашрининг таҳрир ҳайъати аъзоси, жамоатчи мухбиримиз, ёзувчи, тарихчи ва жаз ижрочиси Владимир Сафаров 14 июль куни ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбек спорти журналистикасида муҳим ўрин эгаллаган Владимир Сафаров Ўзбекистон футболига оид кўплаб илмий, статистик ва тарихий китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, у мусиқанинг жаз йўналишида фаолият олиб борган.

Унинг «Пахтакор» клуби тарихи, 1979 йилги авиаҳалокатга доир ва ўзбек футболи афсоналари ҳақидаги китоблар ўқувчилар орасида машҳур. Журналист фаолияти давомида 3 мингдан ортиқ мақолага муаллифлик қилган. Владимир Сафаров 1992 йилда Ўзбекистон футболида Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубини ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган. Ундан Ўзбекистон футболида 100 ва ундан ортиқ гол урган футболчилар ўрин олади.

Сафаров 2000 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси (ассоциация) томонидан йилнинг энг яхши журналисти деб топилганди. Бир сўз билан айтганда, ОАВда уч мингдан ортиқ мақолалари чоп этилган, Ўзбекистон футболи тарихи ва статистикасига оид ўттизга яқин китоблар муаллифи ҳисобланади.

Хусусан, Владимир Ашотович ўзи тўплаган статистик маълумотларни "Россия футболининг юз йиллиги" ва "Футбол сайёраси" китоблари яратилиш учун тақдим этиб келган. Эстонияда чоп этилган "Мустақил давлатлар футболи", Украина-Россияда омма эътиборига ҳавола қилинган "Статистика тўплами" китоблари учун Ўзбекистон футболи статистикаларини йиғиб берган. 2000 йил ЎФФ томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида тан олинган. "Ўзбек футболи энциклопедияси" ҳам айнан Сафаров томонидан яратилганини таъкидлаб ўтамиз.

 

Владимир Ашотовичнинг китоблари орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

«Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...» (1990), «Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин» (1995), «Ака-ука Ан футболи» (2002), «Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси» (2004), «Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов» (2009), «Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси» (2011), «Баҳодир Иброҳимов: Футболга бахшида умр» (2013), «Игорь Шквирин. Ҳужумчи одиссеяси» (2014), «Раҳим Мўминов. Футболга бахшида умр» (2015), «Фурқат Эсонбоев. Гол одам»  (2014 ва ҳоказо...

***
«Футбол-83» (1983)

«Футбол-86» (1986)

«Футбол. 50 чемпионат СССР» (1989)

«Футбол-88» (1988)

«Футбол-89» (1989)

«Пахтакор. Матчи которые не забыть...» (1990)

«Пахтакор снова в высшей!» (1991)

«Футбол 1991. Среднеазиатская зона» (1991)

«Пахтакор. Матч длиною в 40 лет» (1995)

«Геннадий Красницкий: Жизнь в футболе. Талант особого рода» (2000)

«Футбол братьев Ан» (2002)

«Крылья памяти. Документальная хроника авиакатастрофы «Пахтакора»-79» (2004)

«Сборник воспоминаний очевидцев и участников событий. «Пахтакор»-79» (2004)

«Пахтакор: Летопись полувека» (2006)

«Феномен Юрия Саркисяна: Жизнь в футболе» (2007)

«Легенда узбекского футбола: Берадор Абдураимов» (2009), (переиздана в 2019)

«Всё о джазе» (2010)

«Хамид Рахматуллаев – узбекский Пеле» (2011)

«Нашему «Пахтакору» 55 лет» (2012)

«Бохадыр Ибрагимов: С футболом по жизни» (2013)

«Игрок чрезвычайно полезный» (2013)

«Игорь Шквырин. Одиссея форварда» (2014)

«Мяч под узбекским солнцем» (2014)

«Футбол братьев Ан. Хроника. События. Судьбы» (2014)

«Энциклопедия футбола Узбекистана 1912 - 2012» (2014)

«Рахим Муминов. С футболом по жизни» (2015)

«Фуркат Эсанбаев: Человек-гол!» (2015)

"ИнтерФУТБОЛ" таҳририяти Владимир Сафаровнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz