Қайднома

Қидирув

"Энергетик-БГУ" Бобур Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев трансферини эълон қилди

"Энергетик-БГУ" Бобур Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев трансферини эълон қилди

  15.07.2021 17:02
  0
  286

Беларусь чемпионатининг "Энергетик-БГУ" клуби ўзбек футбол мухлислари учун жуда яхши таниш. Ўтган мавсум бу жамоа сафида Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишганди.

Бу йил ёзги трансфер ойнаси вақтида икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчилар Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобур Абдихолиқов ушбу клуб сафини тўлдирди.  

Маълумотларимизга кўра, яқиндагина раҳбарият томонидан "Энергетик-БГУ" олдига мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган. Мана шу вазифани бажариш учун клуб ўзбекистонлик икки ҳужумчини ўз сафига чорлади.

Маълумот учун, "Энергетик-БГУ" айни пайтда Беларусь чемпионатининг энг ёш жамоаси ҳисобланади. Клубнинг ўртача ёши 22,7га тенг. "Энергетик-БГУ"нинг мақсади ёш футболчиларни ўйнатиб уларни янада кучлироқ клубларга трансфер қилиш ҳисобланади. Ўтган йил клуб Илья Шкуринни Москванинг ЦСКА, Жасур Яхшибоевни Солигорскнинг "Шахтёр" клубларига трансфер қилганди.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz