Қайднома

Қидирув

Брэйтуэйт билан ҳазиллашманг...

Брэйтуэйт билан ҳазиллашманг...

  16.07.2021 07:07
  0
  217
Брэйтуэйт билан ҳазиллашманг...

RMC Sport нашри хабарига қараганда, Дания миллий жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт Forbes журнали эътиборига тушди. Тўғрироғи, одамлар пулини санашни хуш кўрувчи АҚШ нашри даниялик футболчини ер юзидаги энг бадавлат спортчилар рейтингига киритди. Бу кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлгани турган гап...

Диққат қилинг, Мартин Брэйтуэйт бойлиги бўйича «Барселона»да биргина мегаюлдуз Лионель Мессидан орқада, холос. Каталония клубининг қолган барча футболчилари моддий ҳолат масаласида кўринишию, ўйин услуби билан енгил кулгу уйғотадиган даниялик йигит олдига тушолмайдилар. Гап шундаки, Мартин бир неча муваффақиятли бизнес-лойиҳаларга эга. Жумладан, Франция ва Испанияда шахсий кийим-кечак брендини йўлга қўйган футболчини ресторанлар тармоғи ҳам барқарор даромад билан таъминлаб турибди. Умуман, Forbes ҳисоб-китобига кўра, Брэйтуэйтнинг моддий бойлиги аллақачон 250 миллион долларга етган.

Мартин 2017 йили кўчмас мулкка боғлиқ бизнес йўналишига 718 минг евро миқдорида сармоя киритган ва бу ўзини тўла оқлаган. Футболчининг бобоси Филип Майкл «Кўчмас мулкни бузиш: 18 ойда соф фойдани қандай қилиб 10 баравар кўпайтириш мумкин?» китоби муаллифидир. У вақтида Филадельфия ва Нью-Жерсининг тарихий «қора» кварталларида замонавий турар-жойлар барпо этишга миллионлаб сармоя киритган. Брэйтуэйт эндиликда амакиси билан ҳамкорликда тадбиркорлик ҳамда юқори технологиялар саноатида афроамерикаликлар учун каттароқ имконият таклиф этиш ҳаракатида. «Бир томондан америкалик эканлигимни ҳамиша яққол ҳис қиламан. Ўйлашимча, америкача фикрлашим шундан: буюк ишлар орзуси билан яшайман, олдимга катта мақсадлар қўяман, қисқаси, ҳаммани ҳайратга солишни истайман. Данияда одамлар ҳимоясига мўлжалланган ажойиб тизим мавжуд. Ҳамма яхши яшайди, ҳеч ким нимагадир муҳтож эмас. Америкада эса ҳаммаси ҳали ҳам бошқача», - деганди футболчи ўз интервьюларидан бирида.

Мартин ва Филипнинг асосий мақсади - инвестицион стратегия ёрдамида 100 минг янги миллионер чиқишини таъминлаш. Амаки-жиян ҳозирда Филадельфияда Temple 1 бизнес-инкубаторини йўлга қўйишга улгурган. Лойиҳага мувофиқ, қора танли янги тадбиркорларга ўз ғояларини амалга ошириш учун пул ажратилади. Албатта, ўзаро манфаатлар асосида, яъни данияликлар ҳар бир бизнесдан маълум миқдорда улуш олишади.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz