Қайднома

Қидирув

Ана, холос! РАУЛЬ ВА КАСИЛЬЯС - ФИРИБГАР...МИ?!

Ана, холос! РАУЛЬ ВА КАСИЛЬЯС - ФИРИБГАР...МИ?!

  17.07.2021 09:49
  0
  232
Ана, холос! РАУЛЬ ВА КАСИЛЬЯС - ФИРИБГАР...МИ?!

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг икки афсонаси - дарвозабон Икер Касильяс ҳамда ҳужумчи Раулни танқид қилди. Фанатларнинг суюклилари бўлишига қарамай, бу икки юлдуз клубни ўзлари хоҳламаган тарзда тарк этишганди.

El Confidencial нашри Переснинг Касильяс ва Рауль ҳақида гапиргани қайд этилган аудиоёзувни тарқатди. Мутасадди бу гапларни 2006 йили гапирган экан. Материал оммага ошкор бўлганидан кейин El Confidencial журналисти Перес билан боғланди, бироқ президент изоҳ беришни истамади.

«Реал» раҳбари ўша аудиоёзувда жумладан шундай деганди: «Касильяс «Реал» учун яралган дарвозабон эмас, сизга қандай жавоб қайтаришимни хоҳлайсиз? Йўқ. У ҳеч қачон бундай бўлмаган. Бу биз учун катта омадсизлик эди. Шунчаки, уни жуда яхши кўрадиган, астойдил ҳимоя қиладиганлар бор... Нима ҳам дердим, бу улкан фириблардан бири. Иккинчиси - Рауль. Мадриднинг икки буюк фирибгарлари: биринчиси - Рауль, иккинчиси - Касильяс».

Перес ўша суҳбат пайти, умуман, барча футболчилар манзилига ҳам танқид йўллаган: «Ўйинчилар жуда худбин бўлишади, уларга мутлақо ишониб бўлмайди, кимдир шундай йўл тутса, қаттиқ адашади, улар сизни уялтириб қўйишади, бу аҳмоқлик. Футболчилар ҳақидаги фикрим жуда ёмон».

El Confidencial берган маълумотга кўра, Перес айниқса, Раулга нисбатан жиддий айблов қўйган. Эмишки, ҳужумчи «Реал»нинг қулаши»да асосий айбдор бўлган, шунингдек, Переснинг 2006 йили клуб президентлигидан кетишига сабабчилардан бирига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Рауль ва Касильяс клуб билан дўстона руҳда хайрлашишмаган. «Реал» ўз афсоналари билан шартномаларни узайтиришни истамаган, ёш жиҳатидан жамоага мос эмасликлари таъкидланганди. Мазкур ҳолатда футболчиларнинг ўзлари «галактикос» сафида қолиш учун ҳар қандай келишувга тайёр эканликларини билдиришганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz