Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: Биргина самарали ҳаракат

Легионерларимиз: Биргина самарали ҳаракат

  21.07.2021 02:20
  0
  331
Легионерларимиз: Биргина самарали ҳаракат

Навбатдаги самарали узатма. БАТЭ Беларусь чемпионати Олий лигаси 16-турида «Слуцк» билан куч синашди. Борисовликлар сафарда ўйнашларига қарамай, танаффусгача рақиб дарвозасига 4та жавобсиз гол уришди. Улардан бирига жамоа сафидаги Шаҳбоз Умаров ҳаммуаллифлик қилди. Аниқроқ айтсак, 41-дақиқада 4-голга ассистент бўлган ҳам­юртимиз танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Иккинчи бўлимда эса, БАТЭ 3та гол қўйиб юборди ва ортга 4:3 ҳисобидаги ғалаба билан қайт­ди. Яқиндагина «Энергетик-БГУ» сафига қўшилган Бобур Абдухолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев клубнинг Беларусь чемпионати 16-тури доирасидаги ўйинида дебют қилишди. Ҳар икки ҳамюртимиз сафарда «Сморгон»га қарши кечган баҳсда танаффусга қадар майдонда ҳаракатланишди. Натижага келсак, «талабалар» 84-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди - 2:2.

«Актобе»нинг ишлари яхши эмас. Игорь Сергеевнинг клуби - «Актобе» Қозоғистон кубоги гуруҳ босқичи 2-турида ҳам мағлубиятни тан олди. Чемпионатда ҳам ишлари юришмаётган жамоа бу сафар «Астана» меҳмони бўлиб, ортга очкосиз қайтди - 2:3. Аввалги учрашувда пенальтидан фойдаланолмаган Сергеев 68-дақиқадагина майдонга тушди.

Фақат «сариқ». «Балтика» Россия МФЛ (Биринчи дивизион) 2-турида «Томь» меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида енгилди. Калининград жамоасининг янги ҳимоячиси Виталий Денисов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланиб, ўйин охирида сариқ карточка олиш воситасида қайдномага кирди.

Маматхонов - Мальдив чемпио­ни аъзоси. Мальдив ороллари чемпионати иштирокчиси «Супер Юнайтед» клуби дарвозабони Мирзоҳид Маматхонов фаолиятини мамлакатнинг бошқа жамоасида давом эттиради. Championat.asia сайтида ёзилишича, у яқинда маҳаллий Премьер-лига чемпиони - «Мазия» билан шартнома тузди. Бу клубни олдинда ОФК кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари кутиб турибди.

Достон Турсунов жамоаси мағлуб. Хитой Суперлигаси «А» гуруҳи 6-туридан ўрин олган «Гуанжоу Эвергранд» - «Чунжин Лифан» ўйини 3:1 ҳисобида якунланди. Учрашувда Достон Турсунов жамоаси ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик кучли рақибга бас келолмади. Ҳамюртимиз майдонда тўлиқ вақт ҳаракатланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz