Қайднома

Қидирув

Ана, холос! «ҲАММАНГИЗ ҲАЙДАЛАСИЗ!»

Ана, холос! «ҲАММАНГИЗ ҲАЙДАЛАСИЗ!»

  25.07.2021 13:13
  0
  374
Ана, холос! «ҲАММАНГИЗ ҲАЙДАЛАСИЗ!»

Маурицио Сарри «Лацио»га 9 июнь куни келганди, бир ярим ойдан кейин эса ноодатий воқеа қаҳрамонига айланди. Бир неча ҳафта аввал «Лацио» янги мавсум тайёргарлигини бошлади. Коронавирус пандемиясига қарамай, клуб фанатларнинг машғулотларни томоша қилишига рухсат берди. Улардан бирида можаро кузатилди.

Мухлислар Ведат Мурикига тазйиқ ўтказишди, уни ҳақорат қилиб, клубдан кетишини талаб қилишди. Шундай жараёнга Сарри аралашди: фанатлар ёнига яқинлашиб: «Мени эшитинглар, агар ҳозироқ бас қилмасангиз, ҳаммангизни ҳайдайман!» деди.

Ишқибозлар мураббийнинг гапига қулоқ солишди. Улардан бири ҳатто «Браво» деб қичқирди. Ушбу вазият муҳрланган видеотасвир ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мурики ҳақида бир нечта факт:

*       Ҳужумчи. Апрелда 27 ёшга тўлди.

*       2014-2020 йилларда Туркияда тўп сурган.

*       2020 йилнинг 15 сентябридан «Лацио»да. Клуб унинг трансфери учун 18,5 млн. евро тўлади. Ўшандан буён 34та ўйин ўтказиб, 2та гол урди.

*       Мурики 2014 йилгача Албания ўсмирлар термасида ўйнаган. Ҳозир эса Косово шарафини ҳимоя қилмоқда.

*       Айни пайт «Лацио» Мурикини сотишни ўйламоқда. Football Italia нашрининг ёзишича, у ўтган мавсум Инзаги ва унинг мураббийлар штаби билан чиқишолмаган. Июль ойи охирида Ведатнинг вакиллари ҳамда «Лацио» спорт директори Игли Таре учрашиб, вазиятни муҳокама қилишди.

*       Айрим маълумотларга кўра, у билан «Фенербахче» қизиқмоқда, Мурики аввал ҳам ушбу клубда ўйнаган. Туркияга қайтиш футболчи учун ёмон қадам бўлмасди, чунки мазкур мамлакатда автомобиль бизнесини йўлга қўйишга улгурган.

*       Мурикининг болалиги оғир ўтган. Уруш сабаб қадрдон шаҳри Призренни тарк этиб, оиласи билан Албаниядан қўним топган.

*       Мурики киндик қони тўкилган юртга қайтмоқчи эмаслигини таъкидлайди. Буни болалик даврида вужудга келган қўрқув билан изоҳлайди. Ҳозир унинг Истанбулда уй-жойи бор.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz