Қайднома

Қидирув

Муносабат: Савия ўртасида катта фарқ...

Муносабат: Савия ўртасида катта фарқ...

  28.07.2021 04:40
  0
  205
Муносабат: Савия ўртасида катта фарқ...

Ҳозирда КОНКАКАФнинг бош турнири - «Олтин кубок»да ишлаётган Алишер Никимбаев ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, АҚШ майдонларида қайд этилаётган натижаларни Осиё кубоги мезонлари билан таққослаб чиқди.

КОНКАКАФ чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан олдин ўйинларнинг ярми қуруқ расмиятчилик мақомини олди. Бинобарин, 8та чорак финалчидан 6таси икки турдаёқ аниқ бўлиб улгурди. Қолган 2тасининг номи ҳам деярли маълум эди. «D» гуруҳида Қатар термасининг панамаликларни чорак финалдан четда қолдириши учун унга гондурасликлар билан баҳсда дуранг натижа ҳам кифоя қилади. Қизиғи, 24 июль куни чорак финалда «А» ва «D» гуруҳлари вакиллари ўзаро ўйнашади. Яъни Сальвадор ва Гондурас термаларининг навбатдаги ўзаро тўқнашув эҳтимоли жуда катта. Ушбу мамлакатлар ўртасида «футбол уруши» бошланганидан 52 йилу 10 кундан кейинги тўқнашув. Ўша уруш расман 20 июль куни якунланган ва «100 соатлик жанг» қабилида иккинчи номни олган. Бироқ ҳозир ҳам мамлакатлар ўртасидаги муносабатни дўстона дейиш қийин. КОНКАКАФда ишлайдиган ҳамкасбларнинг айтишларича, аввалги «Олтин кубок»да икки жамоа вакиллари битта чартерда учишган ва сафар муштлашув билан тугашига сал қолган.

***

- Гуруҳ босқичи натижалари тайинлигига келсак, бу КОНКАКАФ олдидаги муаммолардан биридир. Конфедерация қанотида 6-7та кучли жамоа бор, қолганлар билан ўртада жарлик... Дейлик, гуруҳ раундидаги 2та ўйинни ҳам енгилгина ютқазган Гаити термаси бунга қадар саралаш доирасидаги икки учрашувда ҳисобли ғалаба қайд этган. Оддий айтганда, жамоалар савияси ўртасидаги фарқ жуда катта. Бошқа томондан, ОФКдаги ҳолат янада ёмонроқ. Осиё кубоги-2019да 6та гуруҳдан деярли 4тасида дастлабки 2та жамоа қолганларга очко бермади - 0. Яна бир квартетда охирги ўринларда қолган 2та жамоа фаворитларга қарши ўйинларда 1 очко олди.

Иштирокчилари сони одатий кучлар тақсимотига номувофиқ турнирларда савия ўртасидаги фарқни билинтирмасликнинг иложи йўқ. Албатта, «Олтин кубок»да 16та эмас (КОНКАКАФда 30та аъзоси бор), дейлик, 8та ёки максимал ҳолатда 12та жамоа ўйнаганида, турнир анча қизиқарли бўларди. Бироқ Гаити ёки Бермуд ороллари термаси қитъа етакчиларига қарши ўйнаш имкониятига эга бўлмаса, қандай ривожланади? Бу гап Осиё кубогига ҳам тааллуқли. Қирғизистон учун мамлакат терма жамоасининг 2019 йилги турнир финал раундида қатнашгани қандай муҳим воқеликка айлангани эсимда. Тожикистон термасининг 2023 йилги мусобақага эҳтимолий чиқиши ҳам бундан кам аҳамият касб этмаслиги тайин. Агар финал турнирида 16та жамоа қолдирилса, унда қўшниларимизда байрамда қатнашиш имконияти деярли бўлмайди. Умуман, бундай турнирларда иштирок этиш нафақат спорт натижаларидан, балки дейлик, футболнинг умумий ривожланиши, янги авлод учун мотивация нуқтаи назаридан ҳам муҳимдир.

***

- Май ойи бошида тўхтатилган Вьетнам чемпионати ...февралда давом эттирилади. Демак, биринчиликдаги танаффус 9 ойга чўзилади. Бунга асосий сабаб - пандемия, албатта. Аҳамияти бўйича иккинчи сабаб - Вьетнам миллий жамоасининг жаҳон кубоги-2022 саралашининг финал раундида иштирок этиши. Оддий ифода этганда, терма жамоа ўйинчилари февралгача клубларга қайтишмайди. Хитой чемпионатида ҳам узоқ танаффус (тўғри, 9 ой эмас) бўлади. Чин юртида ўйинлар августда тўхтатилади ва ноябрда давом эттирилади. Яъни футболчилар чамаси 3 ой давомида мунтазам терма жамоа ихтиёрида бўлишади.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz