Қайднома

Қидирув

«Миллий»да ўйнасинми ёки «Олимпия»да?

«Миллий»да ўйнасинми ёки «Олимпия»да?

  28.07.2021 14:14
  0
  225
«Миллий»да ўйнасинми ёки «Олимпия»да?

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Олимпиада-2020 старти баҳона тарихдан айрим қизиқарли воқеаларни эсга олди. У шунингдек, Осиё кубоги-2027га мезбон танлаш масаласига боғлиқ ҳолат юзасидан ҳам маълумот берди.

***

- Осиё футбол конфедерацияси Осиё кубоги-2027 мезбон-мамлакати масаласига 2022 йили ойдинлик киритишини маълум қилди. Турнирни ўтказишга 4та давлат даъвогарлик қилмоқда: Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони.

Овоз бериш жараёнининг қолдирилиши кутилганди, зеро, ОФК комиссияси ҳозиргача ушбу мамлакатларнинг бирортасига ҳам боргани йўқ. Яна бир нозик жиҳати шундаки, янги қоидалар бў­йича ОФК Конгресси қатнашчиларининг овоз беришлари кўзда тутилганди. Конгресс эса 2021 йилнинг ноябрида Дохада, яъни мезбонликка даъвогар давлатлардан бирида ўтказилиши керак эди. Бир неча ҳафта аввал Конгресснинг Дохада бўлмаслиги эълон қилинди. Қизиғи, Саудия Арабистони вакиллари турнир мезбонлиги уларга насиб қилиши, Конгрессдагилар ҳам айнан уларга овоз беришларига ишонишмоқда.

***

- «Матч-ТВ» 2022|2023 ва ке­йинги 6 мавсумда АПЛ трансляциясини амалга ошириш ҳуқуқини сотиб олди. Катта эҳтимол, бу янгилик кўпчилик, жумладан, ўзбекистонликларни ҳам қувонтирди. Энди футбол ўйинларини томоша қилишда фақат «УзРепорт» билан чекланишмайди. Шахсан мен учун ҳеч нарса ўзгармайди. Аввалгидек, BeInSport канали орқали кўраман. Бунда шарҳловчилар «Матч-ТВ»дагилардан анча яхши.

***

- Тарихга назар ташлаймиз. Олимпиада ўйинларида ёш бўйича чеклов ўрнатилмаган кезлари Лобановский ва Бишовец ўртасида келишмовчилик вужудга келганди. Бишовец олимпия ўйинларидан аввал Сеулда ўтказилган турнирга 27 ёшли Геннадий Денисовни ҳам олиб кетди, лекин «Пахтакор» ҳимоячиси Олимпиадада қатнашмади. Ёш бўйича чеклов ўрнатилганидан кейин можаролар камайди. Лекин ёдимда, 2007 йили Анзур Исмоиловни Рауф Инилеев ва Вадим Абрамов ўз жамоаларида кўришни хоҳлашди. Фарқи шундаки, Инилеев миллий термани Осиё кубогига, Абрамов эса олимпиячиларни Германиядаги йиғинга олиб борганди. Табиийки, устунлик Инилеев томонида қолди. Аммо Анзур Осиё кубогида атиги 45 дақиқа (Малайзия термасига қарши) тўп сурди. Натижада Абрамов ҳамкасбини Исмоиловга оптимал таркибда шуғулланиш имконини бермаганликда айблади. Айблов, албатта, кулгили, ахир футболчининг ривожланиши нуқтаи назаридан Осиё кубоги (нафақат ўйин вақти, балки биргаликда ўтказиладиган машғулотлар, турнир пайтидаги ҳаёт тарзи) ўқув-машғулотлар йиғинидан кўпроқ нарса беради, гарчи у Германияда олиб борилган бўлса ҳам. Бошқа томондан, Инилеев айнан олимпия термаси бош мураббийининг илтимосига кўра, ўша Осиё кубогига Одил Аҳмедовни олиб кетмаганди, чунки ярим ҳимоя марказида футболчилар етарли эди.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz