Қайднома

Қидирув

Барелла - Леброннинг ашаддий мухлиси

Барелла - Леброннинг ашаддий мухлиси

  30.07.2021 05:25
  0
  312
Барелла - Леброннинг ашаддий мухлиси

Италия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал беллашувида ҳисобни очган Николо Барелла Евро-2020нинг олдинги ўйинларида ҳам фаоллар қаторида қайд этилиб, якунда «Уэмбли»дан қитъа чемпиони унвони билан қайтишга муваффақ бўлганди. «А» сериядаги сўнгги мавсумни «Интер» таркибида зафар билан ниҳоясига етказган, қўшимчасига, чемпионатнинг энг яхши ярим ҳимоячиси унвонига сазовор бўлган футболчи ҳам шу Барелла бўлади. Ундан сал аввалроқ «Кальяри» тарихидаги энг ёш сардор сифатида эътироф этилган Николони Transfermarkt ҳозирда 65 млн.га баҳоламоқда.

Барелла фаолиятининг ўзига хос жиҳати - Леброн Жеймснинг ашаддий мухлиси эканлиги. Ҳозирча улар бир марта бўлсада учрашишган эмас. Николо буни энг катта орзуси деб ҳисоблайди. 23 рақамини танлашининг асосий сабабчиси ҳам машҳур баскетболчи. У Лебронга ўхшашга интилади. Мазкур қизиқишини футболчи қуйидагича изоҳлаганди: «Нима учун Лебронни жуда ҳурмат қиламан? У ўз жамоасини тез-тез ўзгартириб туради. Кейин ўша жамоани албатта юксак савияга олиб чиқади».

Италиялик футболчи билан МБА баскетболчиси ўртасидаги ғойибона яқинлик ҳатто Барелланинг трансферига ҳам таъсир этганди. У «Кальяри»да ўйнаган даврида «Ливерпуль» унга қизиқиш билдирган, Леброн Жеймс эса Клопп жамоаси ўйинларига келиб турарди. Николо ўша даврда шундай деганди:

«Мен сунъий ҳовузи бор янги уйни ва Леброн Жеймс билан учрашишни орзу қиламан».

Тўғри, бу орзу орзулигича қолди - Барелла «Интер»га йўл олди.

2016 йилда афсонавий баскетболчи «Голден Стэйт»га қарши МБА финалида тарихий блокни амалга ошириб, муҳим ғалабани таъминлаганди. Ҳозирга қадар ўша лавҳа МБАнинг «Ютуб»даги канали орқали 3,5 млн. марта намойиш этилди. Николо бу воқеани яхши эслайди: «Ўша оқшом қариндошларимиз уйида эдим. Ҳамма уйқуга кетган, ёлғиз ўзим «наушник» билан ўйинни томоша қилаётгандим. Ўша лавҳада баданим ловуллаб кетди. Эҳтимол, бу «кумирим» фаолиятидаги энг муҳим учрашувдир».

Николонинг болалиги ҳам баскетбол майдончаларида ўтди. Яқин қариндошлари унга баскетболчи бўлишни тавсия этишди. Айниқса, тоғаси ва амакиваччалари елиб-югуришди, ҳатто онасига мурожаат қилишгача боришди. Барелла бу борада шундай деганди: «Баскетбол - амакиваччаларимнинг спорт тури эди. Мен ҳам бироз баскетбол билан шуғулландим. Лекин оиламизда жиддий рақобат бор эди. Унда футбол ғалаба қозонди».

Николонинг баскетболга қизиқиши фақат Лебронга ўхшашликка интилиш билан чекланиб қолган эмас. У турли баскетбол либослари, масалан, Аллен Айверсон жерсисини харид қилган. Айтишича, шу буюмлар футболда малака оширишига илҳомлантирар экан. Ҳатто уйида Николо кўпинча баскетбол жерсисида юраркан.

Шунингдек, Барелла ўз касбдошларини ҳам баскетболчиларга қиёслаш орқали таъриф беради. Криштиану Роналду - футбол Леброни, Лионель Месси - Стеф Карри. Ҳатто «Интер»да у жамоадошлари билан баскетболни муҳокама қилади. МБА беллашувларини Лукаку, Ҳакими ва Мартинеслар билан биргаликда томоша қилиб, баҳс-мунозараларни кийиниш хонасида давом эттиришади.

Нима учун Барелла ўзи савияли футболчи бўлгани ҳолда, нуқул баскетбол ҳақида гапиради? Бу савол жавобини Евро-2020 иштирокчиларига бағишланган махсус лойиҳадан топиш мумкин. Аслида, Николо табиатан сўзамол йигит - ҳатто учрашувлар пайтида ҳам кўп гапиради. Ана шу хислати туфайли «Кальяри»даги даврида «радиолина» лақабини олганди. Жажжи радио аппаратини Италияда шундай аташади.

Барелланинг баскетболга шайдолиги «Кальяри»га аввалдан маълум эди. Боиси, у шу клуб тарбияланувчиси. Бир пайтлари «Кальяри» ташаббуси билан ташкил этилган «Ютуб-шоу»да Николо Жоау Педро билан МБАга оид билими бўйича мусобақалашганди. «Интер» эса Барелланинг Леброн хусусидаги ҳикояларини намойиш этган, мазкур шоуда футболчи ўз «кумири» ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашганди.

Манба: gol.ru, МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz