Қайднома

Қидирув

Рамсдейлдан қўрқиш керак...

Рамсдейлдан қўрқиш керак...

  31.07.2021 06:46
  0
  273
Рамсдейлдан қўрқиш керак...

Бугун «Арсенал» мухлислари хавотирдалар. Гап шундаки, «канонирлар» Англия футболидаги истиқболли дарвозабонлардан бири Аарон Рамсдейлга жиддий қизиқишмоқда. Қизиқ, истиқболи бўлса, мухлислар нега хавотирга тушишади? Гап шундаки, 23 ёшли дарвозабон Англияда аллақачон «омадсизликни чақирувчи куч» сифатида танилишга улгурган. Аароннинг «Арсенал»га ўтаётгани ҳақидаги хабарлар чиқиши билан Гол 24 (!!!!!) канали ҳам айни шу жиҳатга эътибор қаратди.

Аарон Кристофер Рамсдейл - англиялик дарвозабон. Охирги клуби - АПЛ-2020/2021нинг энг омадсиз иштирокчиси «Шеффилд Юнайтед». 1998 йилнинг 14 май куни Сток-он-Трент шаҳрида туғилган футболчининг иқтидори чакки эмас. Ҳар ҳолда, у Англия миллий жамоасига номзод киперлардан биридир. Расмдейлнинг жисмоний кўрсаткичлари ҳам ҳавас уйғотадиган даражада: бўйи - 188 сантиметр, вазни -77 килограмм. Бир қарашда ҳаммаси жойида...

...Бироқ шуниси борки, Аарон шу кунга қадар қайси жамоа таркибига қўшилган бўлса, у мавсум якунида қуйи лигага тушиб кетган. Диққат қилинг, Аарон 2018 йили Англия футболида 4-ўринда турувчи Иккинчи лига иштирокчиси «Честерфилд» сафини тўлдиради ва жамоа мавсум-2017/2018 якунига кўра, қуйи дивизионга «қулайди». Рамсдейл мавсум-2019/2020да эса «Борнмут» шарафини ҳимоя қилди ва клуб финишда АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни банд этиб, Чемпионшипга тушиб кетди. «Шеффилд Юнайтед»нинг ўтган мавсум АПЛда қандай қийналгани эса, кўпчиликка маълум. Қисқаси, айни шу жиҳат «Арсенал» фанатларини чўчитмоқда. Тўғрироғи, бошқа жамоалар мухлислари шу фактни айтиб, «канонирлар» тарафдорлари кўнглига ғулғула солишмоқда.


Манба: Interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz