Қайднома

Қидирув

Суперлига, 13-тур: Яна 3та ўйин ўтказилди ва кучли учликда ўзгариш юз бермади

Суперлига, 13-тур: Яна 3та ўйин ўтказилди ва кучли учликда ўзгариш юз бермади

  01.08.2021 09:39
  0
  217
Суперлига, 13-тур: Яна 3та ўйин ўтказилди ва кучли учликда ўзгариш юз бермади

Coca-Cola Суперлигасининг 13-тур доирасида яна учта ўйин ўтказилди. Стадионининг ёриткичларидаги муаммоларини ҳал этиб улгурмаганлиги боис рақибини “Навбаҳор” стадионида қабул қилган “Андижон” мезбон мақомида бўлсада дуранг натижа қайд этди.
Турнир жадвалида сўнгги поғонада турган “Турон” мабодо ютуққа эришган тақдирда аутсайдерлик “мавқеини” ўзгартириши аниқ эди, бироқ бундай бўлмади. Иккала жамоанинг очко улашиши ўз жойларида қолишига хизмат қилди. Турнинг марказий ўйини сифатида баҳоланган “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўйинида “тиниб-тинчимас” Драган Чераннинг биринчи бўлим якунида  пенальтидан киритган голи “шерлар”нинг “қалдирғочлар” устидан устунлигини таъминлади. “пахтакор” пешқадамлик мавқеини анчагина мустаҳкамлаб олди. Учинчи учрашувда ҳам дуранг –  “Сўғдиёна” ва АГМК ўртасидаги баҳсда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.  Муҳими, ушбу бугунги натижалар турнир жадвалининг кучли учлигида бораётган жамоалар мавқеига таъсир қилмади – учаласи ҳам жойидан “қимирламади”.

Coca-Cola Суперлига.

13-тур. 30 июль, жума

ЛОКОМОТИВ – НАСАФ - 2:0 (2:0)

МАШЪАЛ – СУРХОН - 2:1(0:0)

***

13-тур. 31 июль, шанба

 

АНДИЖОН – ТУРОН - 1:1 (0:1)

Наманган. “Марказий” стадион.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Равиль Шаяхмитов

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Суннатилла Абдуллажонов, 38 (0:1), Павел Забелин, 51 (1:1)

"Андижон": Элдор Адҳамов, Сардор Хурсандов, Азамат Исроилов (Абдувоҳид Ғуломов, 69), Шерзод Ғуломжонов (Иззатилло Абдулҳақов, 78), Бахтиёр Қосимов, Павел Забелин, Василий Совпель (Владислав Васильев, 46), Абдуғани Камолов, Пламен Димов, Диёр Раҳимқулов, Хуршид Убайдуллаев (Абдулҳай Исмоилов, 46, Муҳаммадкарим Тоиров, 90+3)

"Турон": Акмал Ортиқов, Суннатилла Абдуллажонов, Ҳумоюн Муртазоев (Бойонг Ким, 75), Музаффар Музаффаров, Фозил Мусаев (Суннатилла Эрматов, 83), Владислав Касминин, Абдулазизхон Абдурашидов (Дониёр Исмоилов, 83), Синиша Бабич, Жаҳонгир Меҳмонов, Даян Поньевич, Билолхон Тошмирзаев (Ихтиёржон Тошпўлатов, 74).

Огоҳлантиришлар: Пламен Димов, 72, Абдуғани Камолов, 86 - Владислав Касминин, 67.

 

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР - 1:0 (1:0)

Тошкент. “Пахтакор” стадиони.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Султонмурод Абдураҳмонов

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Акмал Раҳматов

Гол: Драган Черан, 45+2-пен. (1:0)

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов (Марлен Чобанов, 46), Одилжон Ҳамробеков (Аброрбек Исмоилов, 85), Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 76), Шерзод Темиров (Боян Матич, 76), Драган Черан, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Диёр Холматов (Ҳожимат Эркинов, 90), Фарруҳ Сайфиев.

"Бунёдкор": Равшанбек Ягудин, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Фарруҳ Икромов (Ибраҳим Томива, 66), Хуршид Ғиёсов (Фарҳод Мираҳматов, 88), Расул Йўлдошев, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 83), Одилжон Абдураҳмонов, Улуғбек Абдуллаев (Азиз Пирмуҳаммадов, 88), Абдулла Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев, 17, Азизбек турғунбоев, 30, Одилжон Ҳамробеков, 50 –  Давронжон Эргашев, 45.

 

СЎҒДИЁНА – АГМК - 0:0

Жиззах. “Сўғдиёна” стадиони.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Найим Қосимов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов (Эргаш Исмоилов, 46), Аюбхон Нўъмонов, Искандар Шайкулов (Дарко Станоевич, 85), Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов (Даниэль Насриддинов, 87), Шаҳбоз Жўрабеков, Жавоҳир Қаҳрамонов (Саҳоб Рашидов, 71), Лука Чермель, Марко Колакович.

АГМК: Валижон Раҳимов, Дилшод Жўраев (Зафар Полвонов, 83), Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Ҳусниддин Ғофуров (Миржамол Қосимов, 70), Муроджон Тошматов, Санжар Турсунов (Нодирбек Абдураззоқов, 90+2), Александр Касьян (Мартин Боаке, 83), Санжар Шоаҳмедов (Йован Жокич, 71), Шоҳруҳ Гадоев, Дилшодбек Аҳмадалиев

Огоҳлантириш: Элёр Орифов, 45, Искандар Шайкулов, 75 – йўқ.

***

1 август, якшанба

ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

 

МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Комилжон Расулов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Жамшид Имамов.

 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz