Қайднома

Қидирув

ОФК Кубоги, 1/8 финал: «Насаф» — «Аҳал» баҳсини саудиялик ҳакамлар бошқаришади

ОФК Кубоги, 1/8 финал: «Насаф» — «Аҳал» баҳсини саудиялик ҳакамлар бошқаришади

  03.08.2021 18:48
  0
  236
ОФК Кубоги, 1/8 финал:  «Насаф» — «Аҳал» баҳсини саудиялик ҳакамлар бошқаришади

ОФК Кубогида 1/8 финал босқичи ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди.  25 август куни Қаршида бўлиб ўтадиган «Насаф» — «Аҳал» баҳсида саудиялик ҳакамлар ишлашади. Ўйин назоратчиси эса Тожикистондан.

Бош ҳакам — Муҳаммад Холид Ал Ҳоиш (Саудия Арабистони)
Қанот ҳакамлари — Абдулраҳим Аш Шаммари ва Абдуллоҳ Ёсир (Саудия Арабистони) 
Назоратчи — Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Туркманистон клуби устидан қозонилган ғалаба Рўзиқул Бердиев жамоасини Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида тўғридан тўғри яримфиналга олиб чиқади. Чунки жануб (Мальдив, Ҳиндистон, Бангладеш) ва АSEAN (Вьетнам, Таиланд, Камбоджа, Филиппин) жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари мезбон ҳудуд топилмагани ҳамда коронавируснинг авж олиши туфайли ўтказилмади. Натижада чоракфинал бўлмайди ва «Насаф»да Қаршидаги ғалаба орқали яримфиналга йўл олиш имконияти бор.

«Насаф» «Аҳал»ни мағлуб этиб яримфиналга чиқса, 20 октябрь куни Ҳонконг жамоаси — «Ли Ман Уорриорс» билан тўқнаш келади. Ғолиб бир ўйинда аниқланади ва мезбон қуръа ташлаш орқали маълум бўлади.


Манба: tribuna.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz