Қайднома

Қидирув

Трансферлар ойнаси: Тамом, бозор ёпиқ...

Трансферлар ойнаси: Тамом, бозор ёпиқ...

  04.08.2021 11:00
  0
  248
Трансферлар ойнаси: Тамом, бозор ёпиқ...

Трансферлар ойнаси: Тамом, бозор ёпиқ

31 июль куни тунда Ўзбекистон футболида ёзги трансферлар бозори ёпилди. Бир-икки келишувни айтмаганда, клублар бу сафар жиддий, шов-шувли  харидларга қўл ургани йўқ.

«Пахтакор»

«Пахтакор» матбуот хизмати Боян Матич жамоа сафига қўшилганини расман тасдиқлади. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида «Партизан» шарафини ҳимоя қилган сербиялик ҳужумчи кейинчалик «Атромитос» (Греция)да ижара муддатини ўтади. Матич бутун фаолияти давомида 155та ўйинда 46та гол ва 9та самарали узатма қайд этган. «Пахтакор» сафига эркин агент мақомида қўшилган футболчи жорий йил охиригача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. Қолаверса, жорий мавсум бошида АГМК билан битим тузган Владимир Козак «Пахтакор»га қайтди. Олмалиқ клуби ярим мавсумда 3та ўйин ўтказган футболчини қайта трансфер қилди. Маълумот учун, Козак профессионал фаолиятини 2009 йили айнан «Пахтакор»да бошлаган ва 12 мавсум давомида клуб сафида жами 299та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол урган.

 *****

«Насаф»

Қарши клуби 16 нафар футболчи билан ўртадаги келишув муддатини  узайтирди. Шунингдек, жамоа сафига 5 нафар янги ўйинчи қўшилди. «Насаф» билан шартнома муддатини узайтирган футболчилар: Шерзод Насруллаев (2024 йил 7 июлгача), Aбдувоҳид Неъматов (2024 йил 7 июлгача), Aкмал Мозговой (2024 йил 7 июлгача), Мурод Раҳматов (2024 йил охиригача), Ҳусайн Норчаев (2024 йил охиригача), Шоҳмалик Комилов (2024 йил охиригача), Умид Эргашев (2024 йил охиригача), Aбубакрризо Турдиалиев (2024 йил охиригача), Ҳусниддин Aлиқулов (2024 йил охиригача), Aлибек Давронов (2024 йил охиригача), Бекжон Раҳматов (2024 йил охиригача), Шаҳзод Суюнов (2024 йил охиригача), Зафар Ҳакимов (2024 йил охиригача), Озод Ражабов (2024 йил охиригача), Ғолиб Ғайбуллаев (2022 йил охиригача), Ойбек Бозоров (2023 йил охиригача). Янги футболчилар: Дониёр Нарзуллаев (2021 йил охиригача), Бобур Жумабоев (2024 йил охиригача), Шерали Расулов (2024 йил охиригача), Жавоҳир Бахтиёров (2024 йил охиригача), Баҳром Aбдураҳимов (2021 йил охиригача). «Насаф» билан хайрлашган футболчилар: Aзиз Ҳафизов, Ислом Баротов, Роман Раҳимов, Жаъфар Каримов. Шунингдек, Шокир Йўлдошев ҳам «Насаф» рўйхатидан чиқарилди.

Охирги янгилик шуки, фаолияти давомида 14та мамлакат чемпионатида ўйнаб, 150та гол урган Сербия термаси собиқ ҳужумчиси Aндрия Калудерович «Насаф» сафини тўлдирди. 34 ёшли футболчи 1987 йилнинг 5 июль куни Баска Топола шаҳрида туғилган). Бўйдор (181 сантиметр) ҳужумчи жорий мавсум охиригача «аждарлар» шарафини ҳимоя қилади. У фаолияти давомида жумладан, «Расинг» (Испания)да ҳам тўп сурган - мавсум-2012/2013да 18та ўйин, 3та гол.

 *****

«СўҒдиёна»

Жиззах клуби туркманистонлик Арсланмурат Аманов билан хайрлашди. Ярим ҳимоячи фаолиятини Туркманистоннинг «Аҳал» клубида давом эттиради. Аманов «Сўғдиёна»нинг чемпионат доирасидаги 11та ўйинида қатнашиб, 1та голга ассистентлик қилди. Айтиш жоиз, «Насаф» ОФК кубоги «Марказий» минтақаси «плей-офф» ўйинида айнан «Аҳал» билан куч синашади.

Дарко Станоевич («Нефтчи») мавсум якунига қадар «Сўғдиёна»да ижара муддатини ўтайди. Умуман, жиззахликлар 6 нафар футболчи билан шартнома тузишди: Жамолиддин Исматуллаев (2023 йил охиригача), Жасур Ҳакимов (2021 йил охиригача), Муҳсин Бозоров (2022 йил охиригача), Жаҳонгир Мелиев (2023 йил охиригача), Иззат Ҳа­йитбоев (2023 йил охиригача), Ҳайитжон Шодмонов (2022 йил охиригача). Муҳаммад Қўчқоров, Бахтиёр Бекзоджонов, Жавоҳир Мирзаулбеков, Умар Мардонов, Ойбек Нурматов ва Ислом Бойсариев шартномаси эса бекор қилинди, Бекзод Пиримқулов, Шерзод Бўрибоев, Жаҳонгир Сафаров, Отабек Жўраев вақтинча рўйхатдан чиқарилди.

 *****

«ҚизилҚум»

Навоий жамоаси ҳам бир қатор футболчилар билан келишувни расмийлаштирди: Владислав Алексин (2021 йил охиригача), Темур Набиев (2021 йил охиригача), Умар Аҳроров (2021 йил охиригача), Неъмат Мадаминов (2022 йил охиригача), Азиз Алиқулов (2022 йил охиригача). Беҳруз Болтабоев ва Жалолиддин Давлатёров эса вақтинча «Қизилқум» рўйхатидан чиқарилди. Маълумот учун, 28 ёшли ҳужумчи Владислав Алексин бунгача «Пахтакор» кўригида қатнашганди.

 *****

«Бунёдкор»

«Бунёдкор» қуйидаги футболчилар билан шартнома тузди: Сирожиддин Баҳриддинов («Бунёдкор-фарм») - 2021 йил охиригача, Ислом Каримов («Бунёдкор-фарм») - 2023 йил охиригача, Асад Азимжонов («Бунёдкор-фарм») - 2022 йил март ойигача, Владислав Фомин («Локомотив») - 2024 йил охиригача, Муҳаммадқодир Парпиев («Пахтакор-фарм») - 2025 йил охиригача, Азиз Пирмуҳаммадов («Оқ-тепа») - 2024 йил охиригача. Фарҳод Мираҳматов «Андижон»дан йил якунигача ижара келишуви асосида олинди. «Бунёдкор» ўз навбатида, Любомир Бондаренко, Абдухолиқ Зиёев, Бекзод Низомиддинов ва Илҳом Зоировни рўйхатдан чиқарди. Сарвар Шарипов ва Суннатилло Абдуллажонов шартномаси бекор қилинди.

 *****

«Навбаҳор»

«Навбаҳор»нинг навбатдаги машғулоти якунида таркибга қўшилган янги футболчиларга ўйинчилик рақами туширилган либослар топширилди. Демак, Илҳом Алижонов 28, Боян Найденов 88, Иброҳим Ға­нихонов 20, Боян Цигер 4 ва Коста Гутинер 14-рақам остида ўйнайдиган бўлишди. Умуман, «Навбаҳор» 6 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиб, 5 нафар ўйинчи билан хайрлашди. Янги футболчилар: Иброҳим Ғанихонов (2021 йил охиригача, ижара), Боян Сигер, Сербия (2021 йил охиригача), Боян Найденов, Болгария (2021 йил охиригача), Илҳом Алижонов (2022 йил охиригача), Коста Гутинер, Бразилия (2023 йил охиригача), Тоҳир Рафаэлов (2021 йил охиригача). Шартномаси бекор қилинган футболчилар: Никола Тасич, Славиша Стоянович, Баҳром Турғунпўлатов, Баҳром Абдураҳимов, Марко Путинчанин. Рўйхатдан чиқарилган футболчилар: Шерзод Ғуломжонов, Илҳом Алибоев, Фарҳод Мираҳматов. Шунингдек, мураббийлар - Aнтон Майеранов ҳамда Георгий Колосовский «Навбаҳор» билан йил якунигача мўлжалланган шартномани расмийлаштиришди. 18 июль куни «Навбаҳор» мураббийлари қаторига қўшилган сербиялик Александр Галич эса клубдан кетди. У «Локомотив» ва «Чанчун Ятай» жамоаларида айни пайтда «Навбаҳор»да маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлаётган Самвел Бабаян билан бирга ишлаганди. Маълумотларга қараганда, сербиялик мураббий фаолиятини БААнинг «Эмирейтс» клубида давом эттиради.

 *****

«Машъал»

Муборак клуби ҳам бир қатор футболчилар шартномасини янгилаш баробарида янги ўйинчиларни рўйхатга киритди. «Машъал» билан шартнома муддатини узайтирган футболчилар: Муҳаммадали Алиқулов (2022 йил охиригача), Достон Тўхтабоев (2022 йил охиригача), Нажмиддин Нормуродов (2022 йил охиригача). Жамоа билан келишувни расмийлаштирган янги футболчилар: Оквара Годвин Чика, Нигерия (2023 йил охиригача), Ойбек Нурматов (2023 йил охиригача), Қаҳрамон Баҳодиров (2022 йил охиригача). Клуб ўз навбатида, Укеме Уильямс билан шартномани бекор қилиб, Асадбек Абдулҳамидов, Саидаҳрор Сотволдиев, Шаҳзод Ҳамидов ва Бекзод Аҳмаджоновни вақтинча рўйхатдан чиқарди.

Муборакликлар ёзги трансферлар муддатининг охирги куни «Шўртан»дан таклиф этилган Ҳаким Бобоқулов билан 2023 йил охиригача мўлжалланган шартномани расмийлаштиришди.

 *****

«Сурхон»

Маълум муддат Грузия чемпионатида тўп сурган Мурод Тўйчибоев юртимизга қайтиб, «Сурхон» билан шартнома тузди. Маълум бўлишича, у мавсум охирига қадар Термиз клубида ўйнайди. Тўйчибоевга 2-рақамли футболка берилди. Бу футболчи фаолияти давомида «Металлург», «Нав­баҳор», «Нефтчи», «Динамо», Бангладешнинг «Арамбат» ва «Бразерс Юнион» клубларида ўйнаган. Айтганча, «Сурхон» сербиялик Дарко Станоевич олдидаги мавжуд қарздорликни тўлиқ бартараф этди ва ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси клубга қўйилиши эҳтимоли бор чекловларни бекор қилди. «Сурхон» матбуот хизмати хабарига кўра, футболчининг агентлари - Камолиддин Мурзоев ва Даврон Шоймардонов ФИФАга хат юбориб, тўлов амалга оширилганини тасдиқлашган.

Термизликлар билан шартнома тузган футболчилар: Жавоҳир Соҳибов (2021 йил охиригача), Никита Павленко (2021 йил охиригача), Абдулазиз Юсупов (2021 йил охиригача), Камрон Саидазимов (2021 йил охиригача), Мурод Тўйчибоев (2021 йил охиригача). «Сурхон» Аслиддин Хонимов шарт­номасини эса бекор қилди.

 *****

«Турон»

Селекция ишларида фаоллик кўрсатган «Турон» янги футболчиларни кенг оммага расман таништирди. ПФЛ расмий сайтида ёзилишича, дарвозабон Низомиддин Зиёвуддинов (АГМК) ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов («Металлург») билан 2021 йил охиригача мўлжалланган шартнома расмийлаштирилди.

Янги футболчилар ва уларнинг рақами

Дарвозабон: Низомиддин Зиёвуддинов - 1

Ҳимоячи: Суннатилла Абдуллажонов - 7

Ҳимоячи: Фирдавс Чакалов - 20

Ярим ҳимоячи: Сардор Абдураимов - 6

Ярим ҳимоячи: Ихтиёр Тошпўлатов - 10

Ярим ҳимоячи: Дониёр Исмоилов - 14 

Ҳужумчи: Ҳумоюн Муртазоев - 9

Ҳужумчи: Отабек Зокиров - 23

 *****

«Андижон»

Виктор Кумиков эски-янги жамоасига ўзига таниш Беларусь чемпионатидан 3 нафар футболчи чақирди. Булар - марказий ярим ҳимоячи Павел Забелин («Шахтёр Сл.), Қозоғистон термаси аъзоси Владислав Васильев («Энергетик-БГУ») ва Василий Совпель («Энергетик БГУ»).

Янги футболчилар рақами

Павел Забелин - 9

Владислав Васильев - 10

Василий Совпель - 14

Умуман, «Андижон» Виктор Кумиков (бош мураббий) ва 10 нафар янги футболчини рўйхатга олди. Йил якунигача шартнома тузган футболчилар: Асилбек Омонов («Рубин»), Элдор Адҳамов («Қўқон-1912»), Сардор Хурсанов («Турон»), Азамат Исроилов («Бухоро»), Абдураҳмон Комилов. Ижара муддатини ўтайдиган футболчилар: Хуршид Убайдуллаев («Бунёдкор»), Шерзод Ғуломжонов («Навбаҳор»), Владислав Васильев («Энергетик-БГУ»), Василий Совпель («Энергетик-БГУ»), Павел Забелин («Шахтёр» Сл.). «Андижон» билан шартномани бекор қилган футболчилар: Кемран Нажафалиев, Камрон Саидазимов, Суннатилло Ҳамиджонов, Жасур Жалолиддинов, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Жасур Умрзоқов, Мартин Боа­ке.

 *****

«Олимпик»

«Олимпик» Суннатилла Ҳамиджонов («Андижон») ва «Пахтакор» тарбияланувчиси Дилшод Йўлдошев билан йил якунигача шартнома тузди. Даврон Анваров («Металлург»), Талгат Нигматулин («Оқ-тепа»), Икром Эркинов («Бунёдкор») ва Любомир Бондаренко («Бунёдкор») жамоада мавсум якунига қадар ижара муддатини ўтайдилар.

 *****

«Нефтчи»

«Нефтчи» билан шартнома тузган футболчилар: Александр Есич, Сербия (2021 йил охиригача), Ислом Исомиддинов (2021 йил охиригача), Ойбек Қиличев (2021 йил охиригача). Клуб Руслан Розиев, Худойшукур Сатторов, Абдулазиз Юсупов ва Отабек Зокиров билан шартномани бекор қилиб, Дарко Станоевични мавсум якунига қадар ижара сафарига юборди.

 *****

«Бухоро»

«Бухоро» билан шартнома тузган футболчилар: Фирдавс Асадов (2023 йил охиригача), Тоҳир Маладустов, Тожикис­тон (2025 йил охиригача), Бобур Аманов (2021 йил охиригача), Бекзод Саидов (2022 йил охиригача). Шартнома муддатини узайтирган футболчилар: Беҳруз Шодмонов (2022 йил охиригача), Анвар Жўраев (2025 йил охиригача), Сардор Иззатов (2025 йил охиригача), Ҳакимхон Аламхонов (2025 йил охиригача), Миржалол Жумаев (2025 йил охиригача), Шоҳжаҳон Насимов (2025 йил охиригача). Қадамбой Нурметов, Абдужамол Исроилов, Раҳат Жапаров, Азамат Исроилов ва Қаҳрамон Баҳодиров билан шартнома бекор қилинди, Шоҳруҳ Холматов рўйхатдан чиқарилди.

 «Динамо»

Ўқув-машғулотлар йиғинини Дукент тоғли ҳудудида олиб борган «Динамо» сафига «Насаф» ярим ҳимоячиси Шокир Йўлдошев қўшилди. 25 ёшли ярим ҳимоячи мавсумнинг қолган қисмини ижара келишуви асосида Самарқанд клубида ўтказади. «Динамо» бунга қадар Рўзим Аҳмедов трансферини эълон қилганди. Унинг шартномаси жорий мавсум якунигача мўлжалланган. «Динамо» шунингдек, Михайло Удод ва Жамшид Ҳасанов билан шартномани бекор қилиб, Дилшод Ҳамроев ва Фахриддин Aлимовни жамоа рўйхатидан чиқарди.

 *****

«Арал Самали»

Нукус клуби билан шартнома тузган футболчилар: Азамат Бобожонов (2021 йил охиригача), Суннатилла Мамадалиев (2021 йил охиригача), Мурод Мамбетов (2021 йил охиригача), Фарҳод Имомов (2021 йил охиригача). Рўйхатдан вақтинча чиқарилган футболчилар: Жавлон Примбетов, Нурлибек Таласбаев, Умид Қурбонов, Асад Йўлдошев, Шарияр Каримбаев.

 *****

«Янгиер»

«Янгиер» билан шартнома тузган футболчилар: Дилмурод Каримов (2021 йил охиригача), Муҳаммадқодир Раҳимберганов (2021 йил охиригача), Солибек Каримов (2021 йил охиригача), Достон Мелиқўзиев (2021 йил охиригача), Дилшод Хушбаков (2021 йил охиригача). Шерзод Жалилов (АГМК), Тўлқин Эргашев («Металлург») ва Фахриддин Алимов («Динамо») мавсум якунигача ижара келишуви асосида ўйнашади. «Янгиер» Абдуқодир Ортиқов, Илҳом Алижонов, Файсал Кафонон Траоре, Мбеке Сиабатчеу, Аҳрор Иноятов, Нодир Йўлдошев, Абдумалик Абдуллаев ва Маъруф Жумаев билан тузилган шартномани бекор қилди.

 *****

«Шўртан»

Ғузор клуби билан шартнома тузган футболчилар: Ислом Баротов (2021 йил охиригача), Муҳриддин Ботиров (2021 йил охиригача), Маъруф Жумаев (2021 йил охиригача), Иброҳим Адҳамжонов (2021 йил охиригача), Шоҳруҳ Абдураимов (2021 йил охиригача), Жаҳонгир Жамолов (2021 йил охиригача), Фарзин Мухторов (2021 йил охиригача), Жавоҳир Ҳасанов (2022 йил охиригача), Амирбек Лутфуллаев (2021 йил охиригача), Алпомиш Миров (2021 йил охиригача), Муҳриддин Шамсиддинов (2021 йил охиригача), Бобур Мамадаминов (2021 йил охиригача), Жавоҳир Шокиров (2021 йил охиригача). Шунингдек, «Насаф»дан Муҳриддин Зоиров ва Озодбек Ражабов мавсум якунига қадар ижара келишуви асосида олинди. «Шўртан» ўз навбатида, Музаффар Бақоев, Жасур Ражабов, Руслан Юлмуҳаммедов, Нурали Падаров ва Шаҳзод Абдувойитов билан тузилган шартномани бекор қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz