Қайднома

Қидирув

МАРСЕЛО: «САРДОРЛИК – КАТТА ФАХР ВА МАСЪУЛИЯТ»

МАРСЕЛО: «САРДОРЛИК – КАТТА ФАХР ВА МАСЪУЛИЯТ»

  05.08.2021 04:44
  0
  203
МАРСЕЛО: «САРДОРЛИК – КАТТА ФАХР ВА МАСЪУЛИЯТ»

Марсело ўзининг 16-мавсумини Мадридда бошлашга тайёрланмоқда. Бу эса унинг учун ўзига хос мавсум бўлади, сабаби, у илк марта жамоани майдонга асосий сардор сифатида бошлаб тушади. Марсело клуб расмий сайтига берган интервьюсида шу ва бошқа бир қатор қизиқарли мавзулар фикрларини баён этди.

Сардорлик ҳақида

- Дунёнинг энг яхши клуби сардори бўлиш шараф ва катта масъулиятдир. Ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман. «Реал» футболчиси эканлигимни билган ҳолда, ҳар куни эрталаб ғалаба қозониш истагида уйғонаман. Мавсумдан мавсумга ўтган сари, тобора кўпроқ нарсаларни орзу қиламан. Клубда анчадан бери фаолият юритаман, лекин истаклар ҳеч қачон ўзгармаган, мен доимо кўпроқ нарсани хоҳлайман. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман.

Орзулари ҳақида

- Ҳар бир мавсум давомида кўп нарсаларни ўрганаман, чунки ҳамиша қандайдир янгилик албатта бўлади. Янги мавсумга «Реал»нинг асосий сардори бўлиш умидлари билан тайёрланяпман. Мен учун бу амалга ошган орзу, менимча, яна кўп йиллар клубда бўлиш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим.

Ўзаро ёрдам ҳақида

- Ҳар доим жамоага озгина бўлса ҳам завқ бағишлашга, ёшларга, шунингдек, узоқ вақтдан бери клубда бўлган футболчиларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Барчага доимо ёрдам керак. Ҳамиша ўрганиш учун янги нарсаларни излайман, ўзим ҳам жамоадошларимнинг ёрдамига муҳтожман. Сардор бўлганим учун энди мен жамоа «карнайи» бўламан, шунинг учун ҳар доимгидек иложи борича ёрдам беришга интиламан.

Мавсумга тайёргарлик ва мотивация ҳақида

- Мавсумолди йиғини даврида тўп билан ишлаш ва жисмоний фаоллик машқларини бирлаштирамиз. Демак, биринчи кунданоқ машаққатлар бошланади. Аммо бу нормал ҳолат, биз астойдил тайёрланиб, биринчи учрашувни ўтказишга интиламиз. Барчамиз бахтлимиз, муваффақият қозониш учун бизда ҳамма нарса бор.

Мавсумолди туйғулари ҳақида

- Биламизки, бирор совринсиз мавсумни бошдан кечириш осон эмас, аммо шунга қарамай, биз ўтган мавсумнинг охиригача курашдик. Ишончим комилки, келаси мавсумда совринларни қўлга кирита оламиз. Ҳали ҳамма футболчилар ҳам таътилдан қайтишмаган, аммо барча жиддий курашга киришишга шай.

Карло Анчелотти ҳақида

- Карло ҳар бир машғулотида бизга нимадир ўргатади, у доим биз билан гаплашади. Ҳақиқатан ҳам, унинг қўл остида ва мураббийлар штаби билан яна машғулот ўтказиш жуда ёқимли.

Ёшлар ҳақида

- Ёшларга қатъий бирор нарсани ўргатиш учун эмас, балки уларнинг тажрибаси етишмаётган жойларда ёрдам беришга эътибор қаратаман: машғулотларда ниманидир тушунтириш, тўпни бошқариш, мураббийни тинглаш, мутахассис сўраган нарсаларга кўпроқ эътибор бериш, жисмоний тайёргарлик... Чунки биз биламизки, жамоадаги барча иқтидорли. Футболчиларнинг профессионал ҳаёти қисқа, аммо бой, улар ҳар куни ниманидир ўрганишлари керак.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz