Қайднома

Қидирув

Роппа-роса 7339 кундан сўнг

Роппа-роса 7339 кундан сўнг

  05.08.2021 12:13
  0
  191
Роппа-роса 7339 кундан сўнг

Буюк Жанлуижи Буффон қаламига мансуб «Абадий футбол» асари ҳали тугаганича йўқ. Диққат қилинг, италиялик «қаримас» дарвозабон роппа-роса 7339 кунлик танаффусдан кейин дастлабки жиддий жамоаси - «Парма» сафида майдонга тушди ва гол қўйиб юбормади. 7339 кун - бу 20 йил демакдир. Шунчаки. ақлга сиғмас тарих. Қойил, Жижи! Сен мақтовларга муносибсан!

«Ювентус»даги давомли ва самарали фаолиятида роса даврон сурган ва орада «ПСЖ»дек йирик жамоада легионер сифатида ўйнаган ва якунда жонажон клуби - «Парма»га қайтган Жанлуижи Буффон «Бохум»га қарши кечган мавсумолди ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Диққат қилинг, у бу жамоа дарвозасини охирги марта 2001 йили ҳимоя қилганди. Аниқроғи, ўша ёзда «Ювентус»га ўтганди. «Ўртоқлик»ка келсак, Буффон «бобо» дастлабки 45 дақиқаликда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. «7339 кундан сўнг», - деб изоҳ қолдирди Буффоннинг ўзи учрашув якунлангач, «Твиттер»даги шахсий саҳифасида.

Тўла эҳтирос билан

 

43 ёшли Жанлуижи Буффон «Парма»нинг янги футболчилари томонидан уюштириладиган анъанавий кечки овқатда ҳам қатнашди. Эътиборли томони, у бунда барча қоидаларга тўлиқ амал қилди. Дейлик, ёзилмаган шартга мувофиқ, ўғли тенг футболчилар олдида қўшиқ куйлаб берди, яна тўлиқ эҳтирос билан. Эслатма, буюк Жижи 1995-2001 йиллар оралиғида айнан «Парма» шарафини ҳимоя қилган ва клуб билан Италия кубоги ҳамда суперкубогини ютишдан ташқари, УЕФА кубоги (ҳозирги ЕЛ)да зафар қучган. Яна бир эътиборли факт шуки, ўша ютуқ афсонавий кипер учун ҳалигача еврокубоклардаги ягона ютуқ бўлиб қолмоқда.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz