Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Майдонда - илон!

Ана, холос! Майдонда - илон!

  06.08.2021 09:39
  0
  197
Ана, холос! Майдонда - илон!

Россия Премьер-лигаси доирасидаги «Ахмат» - «Сочи» учрашуви пайти ғайриоддий ҳолат кузатилди. Ўйин давом этаётган паллада майдонда илон пайдо бўлди. Бунга биринчи бўлиб «Ахмат» дарвозабони Георги Шелия эътибор қаратди.

Стадион ходимлари илонни майдондан чиқариб ташлашди ва ўйин давом этди. Лекин ижтимоий тармоқларда бу воқеа кенг муҳокама қилинди, ҳазиломуз постлар кўпайди. Қуйида уларнинг айримлари билан танишишингиз мумкин.

*** «Илон жарима майдончаси ичига ёриб кирди! «Ахмат» дарвозаси олдида хавфли вазият! Кутилмаган меҳмон қизил карточкасиз четлатилди».

*** «Ҳозирча «Ахмат» - «Сочи» ўйинидаги энг хавфли вазият - майдонга илоннинг тушишидир».

*** «Грознийдаги майдонда илон, Карпиннинг «Ростов»ни тарк этиши, нималар бўляпти?»

*** «Валерий Карпин «Ростов» ФК бош мураббийлигидан бўшатилди. Унинг ўрнига «Ахмат-Арена» стадионидаги илон тайинланди».

*** «Грознийда илон? «Спартак»да ҳар бир ўйиндан кейин илон «Телеграми» орқали кўриниш беради».

*** «Агар «Ахмат» - «Сочи» баҳсида жарима майдончаси ичига илон кириб борса, демак, нариги жарима майдончаси ичида бақа бўлади».

Умуман, Грознийда тез-тез илонларни учратиш мумкин. Маҳаллий ҳукумат вакиллари аҳолини тинчлантиришади: заҳарли илонлар йўқ, уларни ўлдириш шартмас, бу жонинорлар шунчаки, жазирама иссиқ сабаб инларини тарк этиб, совуқроқ жой қидиришади.

Масалан, 2018 йилнинг ёзида Чеченистонда олтита илон чақиш ҳолати кузатилган. Уларнинг ҳеч бири ўлим билан якунланмаган.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz