Қайднома

Қидирув

Ғулом-Ҳайдар Гулямов: «АГМКга қарши қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман»

Ғулом-Ҳайдар Гулямов: «АГМКга қарши қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман»

  06.08.2021 11:55
  0
  194
Ғулом-Ҳайдар Гулямов: «АГМКга қарши қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман»

Тошкентнинг “Локомотив” клуби футболчиси Ғулом-Ҳайдар Гулямов клуб матбуот ҳизматига Cоcа Cола Суперлигаси 14-тури доирасидан ўрин олган АГМКга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

- Олдинда кутиб турган АГМКга қарши баҳс ҳақида нималар дея оласиз?

- Ўз майдонимизда «Насаф»ни мағлуб этганимиздан кейин ўзимизга бўлган ишонч ошди. Чунки «Насаф» кучсиз жамоа эмас, доимий равишда совринли ўринлар учун курашиб келади. Таркиби ёш бўлгани учун футболчилар кучга тўла. Шундай жамоани биз мағлуб эта олдик. Ўз навбатида АГМК ҳам шундай жамоа. Бир неча йиллардан буён таркибни барқарор ушлаб туришибди ва юқори ўринлар мақсад қилинмоқда. Таркибнинг асоси тажрибали футболчилардан иборат. Шу боисдан қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман.

- Ҳазил савол. «Насаф»ни асосий ҳужумчиларимизсиз мағлуб этгандик. Шу тариқа АГМКни ҳам ютса бўладими?

- Мураббийлар ҳар хил бўлади. Кимлардир ғолиб жамоани ўзгартиришни истамайди. Кимлардир эса ўйингача тайёр бўлганларни майдонга ташлайди. Темурхўжа тайёр бўлса уни ташлаш керак ёки Марат ҳам шундай. Ўтган баҳсда биз ҳимояланаётган пайтимиз Азизнинг жуда кўп ёрдами тегди. АГМКга қарши баҳсда ҳам мураббийларнинг кўрсатмаларини кутамиз. Улар барча йўл-йўриқларни беришади. Аммо захирада ким қолиб кетса ҳам уни жамоа учун керак бўлмаган футболчи дея олмайман.

- Ҳар бир учрашувда ғалабаларга эришиш ва очколарни қўлга киритиш учун нима қилиш керак?

- Барча баҳсларда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олишимиз керак. Максимал равишда очко йиғган тақдиримизда ҳам рақиблар очко йўқотиши мумкин. Ундан ташқари, асосий рақобатчиларимизни ютишимиз керак бўлади. Биз биринчи, иккинчи ёки учинчи ўринлар учун курашяпмизми, демак, айнан уларни мағлуб этишни билишимиз даркор. Юқоридагиларга кўп мағлуб бўлаётганимиз учун биз турнир жадвалининг ўрта поғоналарида бўлиб турибмиз. Биринчи даврада АГМК, «Пахтакор», «Навбаҳор» каби жамоалар билан учрашувларда бироз омад етишмади. Агарда иккинчи даврада уларни юта олсак, турнир жадвалида юқорилашимиз мумкин.


Манба: PFC Lokomotiv (UZ)


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz