Қайднома

Қидирув

Оригинал ёндашув

Оригинал ёндашув

  07.08.2021 05:25
  0
  241
Оригинал ёндашув

Самарадор ўйини билан мухлислар меҳрини қозонган Италиянинг «Аталанта» клуби яна бир оригинал ёндашуви ўлароқ, ўз тарафдорлари сафини кенгайтирди. Бергамоликлар янги мавсум учун тайёрланган футболкалари тўпламини намойиш этиш жараёнига клуб мухлисларини жалб этишди.

«Аталанта»нинг мавсум-2021|2022 учун ҳозирланган экипировкалари тақдимоти чиндан ҳам, чиройли ва таъсирли бўлди. Бергамо клуби раҳбарияти қарорига мувофиқ, 4 хил либос (ўз майдони ва сафардаги ўйинларга мўлжаллангани, захира либоси ва дарвозабонлар свитери)ни оддий мухлислар намойиш этишди. Мухлисларга ҳурмат намунаси. Албатта, бундай ечим тиффозиларни «Аталанта»га янада яқинлаштириши турган гап.

Маълумот учун айтиш керак, Италия клубини Joma (Испания) компанияси кийинтиради. Техник ҳомий ҳам «Аталанта»нинг ушбу ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаганини айтиш жоиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz