Қайднома

Қидирув

«Эвертон»нинг янги стадиони туфайли...

«Эвертон»нинг янги стадиони туфайли...

  08.08.2021 16:06
  0
  316
«Эвертон»нинг янги стадиони туфайли...

Ливерпуль шаҳри ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон мерослари сифатида рўйхатга олинган қадамжолар қаторидан ўчириб ташланди. Бунинг асосий сабабларидан бири - «Эвертон» стадиони қурилиши...

Ҳа, эндиликда Ливерпуль шаҳрининг тарихий маркази ЮНЕСКО­нинг бутунжаҳон мерослари рўйхатидан ташқарида. Ушбу қарор Бутунжаҳон мероси қўмитаси томонидан қабул қилинди. «Ливерпуль - денгизчилар ва савдогарлар шаҳри» объекти ичида тарихий марказдаги 6та ҳудуд қайд этилганди. ЮНЕСКО бунга қадар шаҳарни 18-19-асрнинг энг йирик савдо марказларидан бири сифатида таърифларди: «Ливерпуль замонавий порт технология­лари хўжалиги, транспорт тизими ва бандаргоҳларни бошқариш борасида биринчи рақамли шаҳар ҳисобланади». ЮНЕСКО мутасаддиларининг хулосаларига кўра, шаҳар энди тарихий қадамжолардаги қурилиш ишлари ортидан ҳудуднинг етук умуминсоний қийматини англатувчи нишоналарни йўқотмоқда. Гап асосан Ливерпулда қад кўтараётган янги иншоотлар ҳақида кетмоқда.

ЮНЕСКО аслида  2012 йилиёқ Ливерпуль маъмуриятини шаҳар объектлари элит рўйхатдан чиқариб юборилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди. Ташкилотнинг иддаосига кўра, тинимсиз қурилишлар оқибатида тарихий биноларнинг кўриниши мунтазам ўзгармоқда. Шунга қарамай, Ливерпуль ҳокимияти Liverpool Waters мажмуаси, шунингдек, 52888 мухлисга мўлжалланган «Эвертон»нинг янги стадиони лойи­ҳаларини маъқуллади. Ливерпуль мэри Жоан Андерсон эса ЮНЕСКО қароридан ҳайрон. Унинг сўзларига қараганда, шаҳар маъмурияти тарихий қадамжоларга мудом эътибор қаратиб келади. Шаҳар раҳбари бу ишларга 100 миллион фунтлаб маблағ ажратилаётганини ҳам қўшимча қилди. Guardian наш­ри эса Ливерпулнинг ЮНЕСКО назаридан четда қолишини Буюк Британия учун миллий шармандалик, шунингдек, таҳқирловчи зарба сифатида баҳолади.

Бутунжаҳон мероси мақоми БМТдан моддий ёрдам олиш ва сайёҳлик марказлари қаторига кириш ҳуқуқини беради. Ливерпуль шаҳри элит рўйхатга 2004 йили киритилганди. Энди деярли 50 йил давомида рўйхатдан ўчирилган 3-объектга айланди. Олдинроқ Уммондаги ноёб антилопалар қўриқхонаси ва Дрезден яқинидаги Эльба дарёси водийси ҳам бутунжаҳон мерослари рўйхатидан чиқариб юборилганди. Бунга қўриқхона ҳудудининг қисқартирилгани ва сўлим водийда кенг қурилиш ишлари олиб борилгани сабаб бўлганди.

Сўз

- Бизнинг бутунжаҳон мерослари рўйхатига киритилган объектимиз ҳеч қачон ҳозиргидек яхши ҳолатга келган эмасди. Жоан Андерсон (Ливерпуль шаҳри мэри).

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz