Қайднома

Қидирув

ФИФАнинг галдаги тажрибаси

ФИФАнинг галдаги тажрибаси

  10.08.2021 07:17
  0
  488
ФИФАнинг галдаги тажрибаси

Мавсумлар оралиғидаги ёз фасли - трансферлар ва тажрибалар даври. ФИФА Евро-2020 ҳамда Америка кубоги-2021дан кейин футбол қоидаларига айрим ўзгаришларни киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Хусусан, «Брюгге», «РБ Лейпциг», АЗ ва ПСВнинг U-19 жамоалари иштирокидаги Future of Football Cup мусобақасида махсус гуруҳ томонидан таклиф этилган бир қатор қоидалар тажрибадан ўтказилди. Мавсумлар оралиғидаги ёз фасли - трансферлар ва тажрибалар даври. ФИФА Евро-2020 ҳамда Америка кубоги-2021дан кейин футбол қоидаларига айрим ўзгаришларни киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Хусусан, «Брюгге», «РБ Лейпциг», АЗ ва ПСВнинг U-19 жамоалари иштирокидаги Future of Football Cup мусобақасида махсус гуруҳ томонидан таклиф этилган бир қатор қоидалар тажрибадан ўтказилди.

Қисқартирилган ўйин. Ўйин соф 30 дақиқадан иборат икки бўлимдан иборат бўлади. Бунда баскетбол ёки мини-футболдаги каби ўйинда ҳаракат тўхтаган палла (қўполлик ишлатилган ҳолатлар ёки футболчи алмаштириш чоғи)да вақт ҳисоби ҳам тўхтатиб турилади.

Чекланмаган захира алмаштириш. Коронавирус пандемияси шароитида ФИФА иккинчи мавсумки, миллий ва халқаро чемпионатлар пайти 3 эмас, 5 нафар ўйинчи алмаштиришга рухсат бермоқда. Қўшимчасига, «овертайм»да захирадан олтинчи футболчини ҳам майдонга тушириш имконияти бор. Янги қоидага кўра эса, мураббий хоҳласа, бутун бошли таркибни ўзгартириб юбориши мумкин.

«Аут»дан тўпни оёқ билан ўйинга киритиш. Бу қоидага кўра, ён чизиқдан тўп ташлаш орқали жарима майдони ичида хавфли вазият яратиш учун Рори Делап сингари супермен бўлиш шарт эмас. ФИФА «аут» оёқ билан амалга оширилишини татбиқ этиш орқали футбол томошабоплигини оширмоқчи. Яна бир мақсад - футболчиларни тўпни майдон четига камроқ чиқариб юборишларини таъминлаш. Факт шуки, мазкур қоида туфайли майдоннинг рақибга тегишли ярмидаги ҳар бир «аут» жарима ёки бурчак зарбалари каби кўриниш олади.

Сариқ карточка учун 5 дақиқага четлатиш. Бу тизим хоккейдаги каби: огоҳлантирилдингми, майдон четида бир неча дақиқа дам оласан.

Ушбу қоидаларни амалга киритиш - ФИФА ташаббуси. Ташкилот шу тариқа ўйин жозибаси ва интенсивлигини ошириш орқали футболга янада кўпроқ томошабин жалб этмоқчи. Энди махсус гуруҳ Future of Football Cup турнири якуни бўйича вазиятни таҳлил қилади ва янгиликларни расмий учрашувларда қўллаш масаласига ойдинлик киритади. Аксарият футбол функционерлари анчадан буён ўйинни ислоҳ қилиш зарурати ҳақида бонг уришмоқда. Жумладан, Флорентино Перес ўзининг Суперлига лойиҳасида учрашувлар ўтказиш вақтини қисқартириш ҳақида гапирганди: «Таҳлил қилайлик, 16дан 24 ёшгача бўлган ёшларнинг 40 фоизи нега футболга қизиқмайди? Чунки зерикарли ўйинлар кўп, ўсмирларда эса бошқа кўнгилочар платформалар бор. Бу ҳақиқат. Улар ўйинларнинг ҳаддан зиёд узоқ давом этишини айтишади. Футболнинг тирик қолишини таъминламоқчи бўлсак, ниманидир ўзгартиришимиз керак». «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентиснинг фикри ҳам деярли шундай: «Шунчаки, футболни ўлдиряпмиз. Хатомиз битта - биз тентак қариялармиз. Ҳозир зерикарли ўйинлар сони жуда кўпайди! Улар жуда узоқ давом этади, томоша вақти сени уйқу босади. Буни кинорежиссёр сифатида гапиряпман. Узоқ давом этадиган фильмдаги сюжет ва сценарий зерикарли бўлса, уни ҳеч ким охиригача кўрмайди. Футболда ҳам худди шундай: қизиқарсиз ўйинларни 90 дақиқа томоша қилишга одамларнинг сабри чидамайди».

Арсен Венгер эса анча олдин футболда соф ўйин вақтини жорий этиш таклифини ўртага ташлаганди: «Ўйлашимча, худди футзал, хоккей, баскетболдаги каби футболда ҳам тоза ўйин вақти бўлиши адолатни таъминлайди. Шунда ҳеч бир ҳакам қайсидир жамоани «ўлдириб», бошқасига ёрдам беролмайди. Ҳар эҳтимолга қарши, аралаш вариантни қўллаш мумкин. Соф вақт фақат сўнгги 10-15 дақиқада ҳисобланади, бўлимларга эса дақиқалар қўшиб берилмайди. Бу ҳакамнинг сўнгги паллада ўйинга таъсир ўтказишига тўсқинлик қилади. Футболчилар эса реферига ўйинни тезроқ якунлаш ёки аксинча, тўхталишлар учун яна бир неча дақиқа қўшиб бериш масаласида босим ўтказолмайдилар».

Ҳозирча ФИФАнинг ўз тажрибасига қандай баҳо бериши, ўзгаришларни қачондан амалга татбиқ этиши номаълум. Аммо исталган паллада биз билган қоидалар тарихга айланиб, бошқачароқ футбол юзага келиши мумкин.

-----------------------------------------------------

P.S.: айрим манбаларда ёзилишича, ФИФА яқинда ушбу тажриба-синовларга умуман дахли йўқлиги ҳақида баёнот берди.

 Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz