Қайднома

Қидирув

Диққат, Олимп футболига қаранг!

Диққат, Олимп футболига қаранг!

  11.08.2021 08:48
  0
  314
Диққат, Олимп футболига қаранг!

Токио-2020 ёзги Олимпиадаси дастуридан ўрин олган футбол турнирини кузатишга ундайдиган 17 нафар энг яхши футболчи. Мана, бир йил ортга сурилган энг олий спорт форуми ҳам бошланди, ниҳоят. Табиийки, футбол олимп ўйинлари дастуридан жой олган асосий спорт турларидан биридир. Хуллас, турли конфедерацияларнинг энг сара 16та жамоаси эркаклар йўналишида аллақачон курашга киришди. Олимпиада футболининг ўзига хос жиҳати - турнирда барча мегаюлдузлар қатнашишмайди. Зеро, қоидага мувофиқ, эркаклар жамоаси 23 ёшдан кичик футболчилардан тузилиши керак. Шунинг баробарида таркибга 3 нафар катта ёшли ўйинчини қўшиш имконияти бор. Бу Олимпиадада ҳам юлдузлар етарли бўлишини таъминлайди. Қуйидаги мақола айнан Токио-2020нинг энг сара футболчиларига бағишланган.


Бу футболчи 2016 йилнинг октябрь ойидан буён мамлакат терма жамоасига чақирилмаётганди. Охирги 7 йилдан буён Мексикада жавлон ураётган 35 ёшли фахрий энди Олимпиада иштирокчиси... Андре-Пьер ЖИНЬЯК (Франция)

 

Франция миллий жамоасида атиги 10та ўйин ўтказиб, 1тагина гол урган бу футболчида кўпчилик ҳавас қиладиган унвони бор - у жаҳон чемпиони. Флориан ТОВЕН (Франция)


Бразилия-2014 мундиали қаҳрамонларидан бири. Тўғри, бу дарвозабоннинг клубларда омади юришгани йўқ: Испанияда ўрта­миёна жамоалар шарафини ҳимоя қилди, Бельгияда ўйнади ва Мексикага қайтди. Гильермо ОЧОА (Мексика)

 

Бу йигит Аргентина термаси билан аллақачон соврин ютишга улгурган - бир неча йил олдин Панамерика ўйинларида зафар қучганди. Адольфо ГАЙЧ  (Аргентина)


2016 йилиёқ Олимпиадада қатнашиши мумкин эди, аммо Испания термаси Рио йўлланмасини қўлга киритолмади. Умуман, бу йигит мунтазам равишда Испания­нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида ўйнаган. Унаи СИМОН (Испания)

 

20 ёшли йигит фаолиятидаги энг қизғин паллаларни бошдан кечирмоқда: май ойида - ЕЧЛ финали, июнь ойида - Евро-2020, июль ойида - Олимпиада... Эрик ГАРСИЯ (Испания)


Испания олимпия термаси бош мураббий Луис де ла Фуэнтенинг айтишича, бу йигит Андрес Иньеста даражасига чиқиш салоҳиятига эга. Аслида «Барселона» унинг Олимпиадада иштирок этишига қарши эди. ПЕДРИ (Испания)

 

Бу йигит Олимпиада ўйинлари учун ёзги таътилни 1,5 ҳафтадаёқ тўхтатди: «Менимча, аҳа­мия­ти катта турнир. Унда ғалаба қозониш - шараф». Дани ОЛЬМО (Испания)

 

Йирик турнирларнинг «плей-офф» босқичида ўйин тақдирини қандай ҳал қилишни биладиган футболчи. Ҳар ҳолда, Евро-2020 1|8 финалида хорватлар дарвозасини ишғол қилди, 1|4 финал баҳсида эса Швейцария термаси дарвозасига ҳал қилувчи пенальтини тепди. Микель ОЙАРСАБАЛЬ (Испания)

 

Орзусидаги турнирга бориш имконига эга бўлган ҳужумчи. «Реал» вакили Олимпиадага бурилиш нуқтаси сифатида қарамоқда. Марко АСЕНСИО (Испания)

 

Дунё футболидаги энг совриндор ўйинчи. 38 ёшда ҳам кайфияти зўр: «Кубоклар сонини санашни ёқтирмайман. Фақат Олимпиада чемпиони бўлишни хоҳлайман». Дани АЛВЕШ (Бразилия)

 

Олимпиадада қатнашиш масаласида клуби билан узоқ вақт тортишди. Якунда Рафаэль Бенитес рухсат берди, барибир. Демак, у «Эвертон»нинг мавсумолди йиғинларида бўлмайди. РИШАРЛИСОН (Бразилия)

 

2015 йилдан буён терма жа­моага чақирилмаган футболчи. Ўзининг айтишича, охирги мавсум фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. Макс КРУЗЕ (Германия)

 

Охирги мавсумда 6 марта жароҳатланиб, нақ 91 кун майдон четида қолган йигит. Ўзи ҳам олимпия термасига чақирилишига ишонмаган бўлса керак. Эрик БАЙИ (Кот-д~Ивуар)

ДарвоҚе...

 

Охирги 25 йил бадалига Олимпиада ўйинлари илк марта футбол билан бошланмади. Сўнгги 6та турнирни айнан футбол ўйини очиб берганди. Токио-2020ни эса софтбол (бейсбол тури) бўйича Япония ва Австралия терма жамоалари ўзаро ўйин билан бошлаб берди. Унда мезбонлар 8:1 ҳисобида устун келишди.

А. АҲМЕДОВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz