Қайднома

Қидирув

18 пенальтидан 18 гол

18 пенальтидан 18 гол

  21.08.2021 04:40
  0
  375
18 пенальтидан 18 гол

Россиялик Даниил Фомин «нуқта»дан зарба йўллашда ўта даҳшатли. Бу борада ҳаттоки, тан олинган пенальтичи Серхио Рамос ҳам унинг ёнига тушолмайди. Гап Москва «Динамо»си вакилининг 18та пенальтидан 18та гол урганида ҳам эмас. Дарвозабонлар 24 ёшли Даниилнинг 11 метрли нуқтадан берган зарбаларидан кейин атиги 4 марта тўп йўланишини топишди, холос. РПЛнинг янги юлдузи ижрочидаги барча пенальтилар:

2та - «Краснодар» ёшлар жамоасида (ўринбосарлар турнири)

5та - «Нижний Новгород»да (биринчи дивизион ва РПЛга чиқиш учун «плей-офф» ўйинлари)

4та - «Уфа»да (РПЛ)

7та - «Динамо»да (РПЛ ва Россия кубоги)

Фомин 18та уринишида бирор марта тўпни марта марказ томон тегмаган - барчасида дарвоза бурчагини нишонга олган (8 марта чап ва 10 марта ўнг тарафга). Қолаверса, у деярли ҳар сафар дарвозабонни чалғитади, атиги 4та ҳолатда киперлар тўп йўналишини топишган, холос. Қисқаси, Фомин билан «дуэл»га киришган дарвозабонлар 77 фоиз ҳолатда тўп тепилган бурчакка эмас, бошқа томонга ташланишган. У пенальти тепишда Серхио Рамос, Бруну Фернандес, Жоржиньо ёки Артём Дзюба каби аслардан ажралиб туради. Яъни тўпга зарба бериш чоғи ҳам секинлашмайди, аксинча, суръатни бир маромда ушлайди. Қолаверса, гўёки қайси бурчакка тепишни олдиндан белгилайди ва танловини ўзгартирмайди. Баъзан тўпни бир метрча баландликда йўналтиради. Энг асосий аномалия шуки, Даниил танлаган томонни деярли ҳеч ким тахмин қилолмайди.

Ҳозирга қадар фақат 3 нафар кипер Фомин зарбаларидан ке­йин тўп йўналишини топган. Булар - Темур Акмурзин («Рубин» ёшлар жамоаси), Георгий Шелия («Томь») ва Александр Беленов («Уфа»). Шулардан Беленов 2 марта йўналишни топган, лекин тўпга етолмаган, барибир. Гап РПЛ тарихида пенальти тўсиш борасида иккинчи ўринда турган кипер ҳақида кетмоқда (рекордчи Игорь Акинфеев 20та, Беленов эса 19та «дуэл»да ғолиб чиққан). Қолаверса, Александр Бошқирдистон пойтахтида Фомин билан бирга ўйнаган. «Уфа» билан ўша ўйиндан кейин Даниил бу борада алоҳида тўхталганди: «Беленов мени яхши билади, ахир бирга ишлаганмиз, жумладан, пенальти устида ҳам. У машғулотларда кўплаб зарбаларимни тўсган, шунинг учун бироз ҳаяжонландим». Айнан Беленов собиқ жамоадошининг ажойиб сериясига нуқта қўйишга яқин келди, аммо... Фомин ҳаттоки, ўша Игорь Акинфеевни ҳам бошқа бурчакка «ётқизиш» уддасидан чиққанди.

Хўш, Фоминнинг пенальти тепиш сири нимада?

1. Муайян бурчакка меҳри йўқ - бир сафар чап томонга, кейингисида ўнг тарафга тепиши мумкин.

2. Тўпни марказга тепиб, таваккал қилмайди, зарбагача катта тезликда югуриб, ўзини қийнамайди. Фақат меъё­рий тезликни туширмайди.

3. Ўткир бурчакни мўлжалга олмайди. Яъни дарвоза устунигача камида 20 сантиметр масофа қолишини таъминлайди.

4. Тахмин: нигоҳи, югуриш суръати, танаси ва оёғи ҳаракати билан дарвозабонларни чалғитади.

5. Яна тахмин: 18:0 статистикасига эга пенальтичи рўпарасида ҳар қандай кипер руҳан қийналса керак...

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz